Алишер Усмонов Xiaomi ва бошқа Осиё IT-компанияларига сармоя киритадиган фонд ташкил этди

Алишер Усмонов Xiaomi ва бошқа Осиё IT-компанияларига сармоя киритадиган фонд ташкил этди

USM Holdings акционерлари (Алишер Усмонов,) технологик компаниялар учун сармоялар киритишга мўлжалланган 1 млрд долларлик инвестиция фондини ташкил этди. Бу ҳақда РБК USM вакилига таянган ҳолда хабар қилди.

Жамғарма аслида 2014 йилда ташкил этилган эди. Фонд таъсисчиларининг улуши уларнинг USM`даги иштирокига мос равишда тақсимланган. Холдингнинг 48 фоизи Алишер Усмоновга тегишли бўлса, Владимир Скоч — 30 фоиз, Фархад Мошири — 10 фоиз, Иван Таврин ва Иван Стрешинский — 3 фоиздан. USM Holdings`нинг қолган акциялари менежмент ва тармоқ компанияларига тегишли.

USM фонд портфелига еттита IT-компания кирган. Улар орасида Uber, унинг Хитой ва Ҳиндистондаги рақобатчилари — Didi Kuaidi ва Ola Cabs автомобилларига хизмат кўрсатувчи компания, Xiaomi смартфонлари ишлаб чиқарувчиси, Ҳиндистондаги йирик Flipkart онлайн-рителери мавжуд. Қолган икки лойиҳа ва компаниялар билан тузилган шартнома тафсилотлари сир тутилмоқда.

USM вакилининг сўзларига кўра, фонд Осиё компанияларига сармоя киритади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!