Аллақачон Android 11’да ишлаётган смартфонни илк бор «жонли» кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1649
  •  07.02.2020 11:34

Аллақачон Android 11’да ишлаётган смартфонни илк бор «жонли» кўрамиз!

Ўтган йилнинг ёзи сўнгида чиққан Android 10 тизими ҳали кўп смартфонларга етиб келгани йўқ. Google эса аллақачон унинг ўн биринчи авлоди – Android R талқинини синаб кўряпти.

ЎҚИНГ: Android 11 борасида илк ва яхши хабар!

Аввалроқ Android 11 тизимли Pixel 4 смартфони Geekbench сервисида текшириб кўрилгани фош этилган эди. Энди эса аллақачон ушбу операцион тизим талқини ўрнатилган смартфоннинг ишлаётган ҳолдаги «жонли» сурати чиқди. Ўзиям бу бирор янги, супер флагман эмас, балки уч йил аввал тақдим этилган Pixel 2 XL модели экан:

DroidIvan никли фойдаланувчи Twitter тармоғида эълон қилган ушбу расмда кўриб турганингиздек, Pixel 2 XL смартфони январдаги хавфсизлик патчларини ҳам ўз ичига олган Android 11 R версиясида ишлаяпти.

Манбанинг таъкидлашича, Google март ойидаёқ Pixel 2, Pixel 3, Pixel 3a ҳамда Pixel 4 туркумларидаги моделлари учун Android R тизимининг дастурчиларга мўлжалланган илк талқинини тақдим этади.

ЎҚИНГ: Android 10 тақдим этилмасидан Android 11 эълон қилинди: Google унга «имконсиз» функцияни қўшяпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.