Аллақачон дўконга чиққан Mi Mix 4’нинг ишлаётган ҳолдаги қайишқоқ экранини «жонли» видеода кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  847
  •  05.08.2021 10:03

Аллақачон дўконга чиққан Mi Mix 4’нинг ишлаётган ҳолдаги қайишқоқ экранини «жонли» видеода кўрсатишди!

Xiaomi корпорацияси кеча Mi Mix 4 смартфонининг бнринчи расмий тизерида унинг намойиш кунини эълон қилган. Шунингдек, бу флагманнинг дисплейи қоқ марказига ҳам аллақандай датчик ўрнатилаётганини кўрсатувчи «жонли» сурат ҳам тарқалган.

ЎҚИНГ: Энг тезкор Android-флагманлар (AnTuTu рейтинги, 2021 йил июль)

Хитойнинг йирик онлайн савдо платформаси – JD.com сайтида аллақачон Xiaomi Mi Mix 4 учун олдиндан буюртма очилди. Афсуски, унда гаджетнинг аниқ нархи кўрсатилмасдан, шунақа ҳолатларда қўлланувчи стандарт қиймат – 9999 юань ёзилган.

Аслида эса Mi Mix 4 бундан арзонроқ, тахминан Xiaomi Mi 11 Ultra нархига тенг қийматда, яъни тахминан 6000 юандан (930 доллардан) сотувга чиқиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Эгалари рози бўлган смартфонлар рейтингида кутилмаган ўзгариш! (AnTuTu, 2021 йил июль)

Шу билан бирга, Weibo ижтимоий тармоғида ишлаётган ҳолдаги Xiaomi Mi Mix 4 экранининг «жонли» видеоси ҳам тарқалди. Дисплей қайишқоқ бўлиб, қўл билан қийшайтирганда ҳам ундаги видеотасвир бузилмасдан акс этаверади.

Видеороликда гувоҳи бўлаётганингиздек, Mi Mix 4 экран ишлаётган пайти унинг юқори қисмидаги яширин камера умуман кўринмайди. Фақатгина дисплей ўчганида мазкур сенсор ўрни билиниб қолади.

Демак, бу флагман экранининг марказидаги датчик – олд камера эмас, балки бошқа (масалан – атроф ёритилганини аниқловчи) сенсор экан.

ЎҚИНГ: Йўқолган ёки ўғирланган Xiaomi смартфонларини топиш имконлари кўпаймоқда (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!