Аллақачон дўконларга «кўринмас» Huawei Mate 20 Pro флагмани чиқди

  •   DiMaX
  •  1162
  •  21.09.2018 17:58

Аллақачон дўконларга «кўринмас» Huawei Mate 20 Pro флагмани чиқди

Huawei компанияси ҳали тақдим қилинмаган Mate 20 ҳамда Mate 20 Pro смартфонларига жамоатчилик эътиборини жалб этишнинг турли йўлларидан фойдаланаётир. Жумладан, хитойлик техногигант яқинда уларнинг рекламасида янги iPhone’лар устидан кулган эди.

ЎҚИНГ: Mate 20 тақдимоти анонсида Huawei яна Apple’ни масхара қилди

Энди эса Huawei яна битта усулда реклама кампанияси бошлади: Европадаги оддий электроника дўконларида «кўринмас» Mate 20 Pro пайдо бўлди. Аниқроғи – дўконлар пештахталарида худди шу смартфон ўлчамидаги шаффоф пластиналар жойланган. Ёнида – одатда товарнинг хусусиятлари ва нархи ёзиладиган табличкада эса «Coming Sooon» – «Тез орада» ёзуви бор.

Машҳур инсайдер Роланд Квандт (Roland Quandt) шундай ҳолатга Германияда дуч келган. У бўлажак флагманнинг корпус ўлчамлари ва шакли айнан шундай бўлишини тахмин қилиб, уни Huawei P20 Pro модели билан солиштириб ҳам кўрсатган:

Хитойлик гигант ўзининг Huawei Mate 20 ҳамда Mate 20 Pro флагманлари 16 октябрда тақдим этилиши кутилмоқда. Унгача эса мазкур компаниянинг бир қатор моделлардаги смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан бир йиллик расмий кафолати билан онлайн тарзда харид қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

ЎҚИНГ: Huawei яна Apple’ни калака қиляпти: iPhone харидорларига 60 долларлик повербанкларни текинга улашди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!