Аллақачон еттита русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига Android 11 тарқатилмоқда!

  •   DiMaX
  •  2150
  •  19.10.2020 15:31

Аллақачон еттита русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига Android 11 тарқатилмоқда!

Android 11 операцион тизим талқини дастурчилар учун февралда тақдим этилган, фойдаланувчилар учун илк бета-талқини бўлса ёзнинг бошида намойиш қилинган эди. Унинг асосида ўз смартфонларига прошивкалар тарқата бошлаган биринчи компаниялар орасида Xiaomi ҳам бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларидан қайсилари ва қачон барқарор Android 11’гача янгиланади?

«Яшил роботчали» мобил операцион тизим якуний версияда чиққанидан кейин ҳам Xiaomi уни ўз телефонларига жорий этишда биринчилардан бўлиб келмоқда. Операцион тизим эгаси – Google компаниясини айтмаса, ҳозирда уни ўз смартфонларига тақдим этиш бўйича айнан «Хитойча Apple» биринчи ўринда кетмоқда.

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Android 11 асосидаги Android 11 Beta 1 янгиланиши биринчи бўлиб Хитойдаги Xiaomi Mi 10 ҳамда Mi 10 Pro флагманларига тарқатган.

Кейинроқ – августнинг охиригача эса Xiaomi Mi CC9 Pro камерофони ва Redmi K30 Pro смартфонларига бу апдейт келган. Сентябрда бўлса компания глобал прошивкали Xiaomi Mi 10, Mi 10 Pro ҳамда Poco F2 Pro фойдаланувчиларини ҳам синовга жалб этган.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг йирик оператор навбатдаги Redmi флагманининг номи ва илк суратини кўрсатди

Булардан ташқари, Google’ни ҳисобга олмаганда, фойдаланувчиларга Android 11 базасидаги барқарор прошивкани тақдим этган илк смартфонсоз ҳам айнан шу Xiaomi бўлди. Бу борада яна Mi 10 ҳамда Mi 10 Pro флгманлари биринчи бўлди – нафақат Хитойда, балки бутун дунёда. Улар ортидан эса арзончи бренднинг Redmi K30 Pro флагмани янгиланди.

Шу тариқа, ҳозирда Android 11 асосидаги прошивкалар у ёки бу кўринишда еттита русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига етиб келган. Шунингдек, Хитойдаги фойдаланувчилар учун ушбу операцион тизимга асосланган прошивкаларнинг Redmi K30 5G, Redmi K30i, Mi CC9 Pro ҳамда Mi 10 Lite Zoom моделларида очиқ синов ишлари кетмоқда.

Юқоридаги барча прошивкалар MIUI 12 график қобиғи остида тақдим этилмоқда. Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Глобал бозордаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига жами 76 та барқарор MIUI 12 прошивкалари чиқди (тўлиқ рўйхат)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.