Аллақачон iPhone 13 ҳамда iPhone SE 3 хусусиятлари ҳам маълум бўлди!

  •   DiMaX
  •  1921
  •  03.10.2020 09:47

Аллақачон iPhone 13 ҳамда iPhone SE 3 хусусиятлари ҳам маълум бўлди!

Apple компанияси iPhone 12 туркумидаги смартфонларини ҳали тақдим этиб улгурганича йўқ, лекин аллақачон кейинги авлод айфонлар устида ишламоқда. Келаси йил намойиш қилинадиган iPhone’ларнинг айрим техник жиҳатлари интернетда тарқалди.

ЎҚИНГ: Барча версиялардаги iPhone 12’ларнинг нархлари, намойиш ва сотув саналари билан танишинг!

Display Supply Chain Consultants ҳамда DisplaySearch компниялари асосчиси Росс Янг (Ross Young) купертиноликлар келгуси йилда чиқарадиган смартфонларнинг айрим жиҳатларини ошкор этди. iPhone 13 туркуми ҳамда учинчи авлод iPhone SE (шартли равишда iPhone SE 3 ёки iPhone SE 2022 дейиш мумкин) ҳақидаги ушбу маълумотларни Япониядаги Mizuho Securities инвестицион компанияси ҳам тасдиқлаган.

Шундай қилиб, 2021 йилги айфонлар туркумига 5,42 дюймлик iPhone 13 модели, 6,06 дюймлик iPhone 13 модели, 6,06 дюймлик iPhone 13 Pro модели ва 6,67 дюймлик iPhone 13 Pro Max модели киради.

Росс Янг маълумотига кўра, уларнинг барчаси OLED-панелли бўлади, бироқ бу дисплейларни турли ишлаб чиқарувчилар етказиб беради. Phone 13 Pro модели ва унинг Max-версиясида янгиланиш частотаси 120 герцлик ProMotion экран қўлланади. Базавий моделлардаги iPhone 13’ларнинг бош камералари қўш модулли, iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Max моделларида эса учталик бўлади.

Учинчи авлод iPhone SE эса келаси йил эмас, балки ундан ҳам кейинги – 2022 йилнинг баҳоридагина чиқади. Унда диагоналига 6,06 дюймлик LCD-дисплей ва қўшалоқ бош камера қўлланади.

ЎҚИНГ: Apple ҳамёнбоп iPhone SE Plus’ни тайёрлаяпти: у ҳақда нималар маълум?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!