Алоқа ҳам ёмон, Wi-Fi ҳам ишламаяпти: Янги iPhone XS ва XS Max устидан шикоят тушмоқда

  •   Saroy
  •  698
  •  25.09.2018 10:00

Алоқа ҳам ёмон, Wi-Fi ҳам ишламаяпти: Янги iPhone XS ва XS Max устидан  шикоят тушмоқда

Ўтган якшанба куни ўз  iPhone XS ва iPhone XS Max смартфонларини қўлга киритган фойдаланувчиларнинг айримлари оммавий равишда шикоят бошлашди. Уларнинг айтишича, уяли алоқа қабул қилиш ва  Wi-Fi-қабул қилиш ёмон ишламоқда. Қолаверса, янги смартфонларнинг аввалги моделларга қараганда ишлаш тезлиги сезиларли равишда суст эканини ҳам маълум қилишди. Бу борада аксарият хабарлар Apple’ни қўллаб қувватлаш форумида ҳамда MacRumors ва Reddit форумларида пайдо бўлган. Чамаси, ушбу муаммо бутун АҚШ бўйлаб тарқалган кўринади (бошқа мамлакатларга ҳам) ва бирор бир алоҳида оператор билан чекланмаяпти. Демак бунда бирор бир операторни ҳам айблаш қийин.  

ЎҚИНГ:Huawei баёнот беради: унинг Kirin 980 чипи Apple A12 Bionic чипидан кучли

Шуниси қизиқки, ҳамма янги қурилмани  iPhone X’га қараганда тез ишлайди, деб кутган эди. Аммо улар тескари натижани кўрсатмоқда. Гарчи, уларда яна қўшимча антенна қўйилган бўлса-да (антеннани экспертлар смартфоннинг остки қисмидан топишди). Фойдаланувчилар дастурий ечимни кутишмоқда, аммо мутахассислар ҳам ўзининг усуллари бўйича текшириб кўришди ва улар ҳам муаммо  мавжудлигини тасдиқлашди. Уларнинг фикрича, муаммо Apple’нинг Qualcomm модемидан воз кечгани билан боғлиқ эмас, чунки модем ўз-ўзича янги iPhone моделларида RF чиқиш қувватини чеклай олмайди. У кучайтиргич антеннасидан ажратилган. Шу билан бирга, фойдаланувчилар сигнал даражасини билдиргич индикатори аппарат эгасини чалкаштириб юбораётганидан ҳам шикоят қилмоқда. Масалан, тўртта  «полоса» бўйича тезлик иккиталигига қараганда паст экан.

ЎҚИНГ:Apple’да яна муаммо: iPhone смартфонларида соат тўхтаб қолмоқда

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!