Алоқа оператори бугунги кун муносабати билан бепул МБлар улашмоқда

Алоқа оператори бугунги кун муносабати билан бепул МБлар улашмоқда

Бугун, 1 октабр - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни". Шу муносабат билан UzTelecom алоқа оператори ўз абонентларига байрамона бонусли пакетлар улашаётганлигини эълон қилди. Хусусан, сиз мобил алоқа учун қуйидаги пакетлардан бирини фаоллаштиришингиз мумкин:

  • 500 минут+500 SMS
  • 500 МБ
  • 500 Units (фақат Units тарифига уланганлар учун)

Шунингдек, симли интернет хизмати абонентлари янада юқорироқ тезликда учун Turbo Day-100 ёки Turbo Day-300 хизматини, CDMAабонентлари эса 500 дақиқа + 500 SMS пакетини ҳам ёқтиришлари мумкин.

Бонусли пакетларни фаоллаштириш 1 октабрдан 5 октабргача бўлиб, пакет фаоллаштирилгандан кейин 3 кун ичида амал қилади. Танланган пакет учун ҳеч қандай маблағ олинмайди, яъни барчаси бепул. Пакетларнинг ҳар бирига фақат бир марта уланиш мумкин: битта пакет фаоллаштирилганда бошқасини фаоллаштириб бўлмайди.

Пакетни фаоллаштириш учун:

Пакет номи USSD код
500 дақиқа ёки SMS *800*1*1#
500 МБ *800*2*1#
500 Units *800*3*1#

CDMA абонентлари 500 дақиқа ва SMS учун 800 рақамига "700" рақами юборишлари керак.

Батафсил маълумотлар бу ерда танишишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi Note 11 сериясига яна бир янги смартфон қўшилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!