«Алвидо, APK!» – Android-дастурлар энди янги форматда бўлади

  •   DiMaX
  •  1476
  •  06.07.2021 09:00

«Алвидо, APK!» – Android-дастурлар энди янги форматда бўлади

Google компанияси амалдаги APK андроид дастури форматини янги — AAB’га ўзгартиришини ўз блогида эълон қилди. Android App bundle расман 2018 йилдан тақдим этилган эди, дея хабар бермоқда Daryo нашри.

ЎҚИНГ: APK файлларини чекловларсиз кўчириб оламиз

2021 йилнинг августидан бошлаб Play Market рақамли дўконига юкланадиган барча дастурлар AAB форматида бўлади. Бу дастурларни турли гаджетлар учун оптималлаштириш имконини беради.

Дастурчиларнинг таъкидлашича, AAB форматидаги исталган дастурни фойдаланувчи қурилмасига юклаш вақтида айнан ушбу гаджет моделига мўлжалланган файл юкланади. Шу орқали илова олдингидан кўра 15 фоиз камроқ жой эгаллайди.

Шунингдек, Google’дагиларнинг маълум қилишича, ҳозирда бир миллиондан ортиқ дастурларда янги ААБ форматидан фойдаланилган. Жумладан, улар орасида Twitter, Netflix, Gameloft, Adobe ва Duolingo ҳам бор.

Бундан ташқари, августдан бошлаб катта ОBB файллар кенгайтмалари Play Asset ёки Feature Delivery’га алмаштирилади.

ЎҚИНГ: Пулларингизни ўғирлаётган бу саккизта Android-иловани тезда ўчириб ташланг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.