Алвидо, қоғоз «проездной»: 1 февралдан фақат электрон ойлик йўл чипталари амал қилади

  •   DiMaX
  •  1014
  •  26.01.2021 11:00

Алвидо, қоғоз «проездной»: 1 февралдан фақат электрон ойлик йўл чипталари амал қилади

2021 йил 1 февралдан бошлаб пойтахтимизда барча турдаги (талаба, ўқувчи, нафақа ҳамда аҳоли учун) мўлжалланган қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди. Бу тўғрида «Тошшаҳартрансхизмат» акционерлик жамияти ўзининг Telegram-канали орқали хабар берди.

ЎҚИНГ: Иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотни энди тез ва бепул – онлайн тарзда олишингиз мумкин

Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар фаоллаштирилади.

Электрон ойлик йўл чипталарини биринчи бор харид қилаётган йўловчиларнинг транспорт карталарида 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади.

Хабарда таъкидланишича, сотиб олинган электрон ойлик йўл чипталаридаги тарифлар биринчи тўловни амалга оширган кундан бошлаб, тарифда белгиланган кунга қадар амал қилинади.

Қўлланма: Барча турдаги транспорт карталари 3 йил муддат фойдаланиш учун тақдим этилади. Ҳар ой янги электрон ойлик йўл чипталари ҳарид қилиш лозим бўлмайди. Фақатгина ўзингизга қулай тарифларни юклаб олиш кифоя бўлади.

ЎҚИНГ: Тошкентда селфи қилмоқчи бўлган меҳрибонлик уйи тарбияланувчисини 27 минг вольт ток урди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!