Алвон рангли iPhone “Малика”да сотилмоқда

Алвон рангли iPhone “Малика”да сотилмоқда

Apple 21 март куни iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонининг «RED Special Edition» номли қизил рангли махсус моделларини тақдим қилгани хусусида хабар берган эдик. Мазкур модел қисқа фурсат ичида Тошкент шаҳридаги “Малика” савдо мажмуасида ҳам сотила бошланди. Бу тўғрида савдо мажмуасидаги доимий ҳамкорларимиздан хабар топдик ва табиийки, янги талқиндаги айфонларнинг нарх-навоси билан қизиқдик. Унгача эса шоввоз сотувчиларнинг тезкорлиги бизни ҳайратда қолдиргани хусусида 2 оғиз.

iPhone’нинг (PRODUCT)RED талқини 24 мартдан халқаро бозорга чиқиши маълум қилинган эди. Унинг 128 ГБ ва 256 ГБ доимий хотира талқинлари 749-996 АҚШ долларидан сотувга чиқарилашини компания ҳам тасдқилаган. Унинг 32 ГБ ёки 64 ГБ доимий хотирага эга талқини ишлаб чиқарилмаяпти.

“Малика” электроника маҳсулотлари мажмуасида ушбу талқиннинг бир неча кун ичида етиб келгани ҳам ҳайратланарли, ҳам шубҳали. Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида 128 гигайбайт доимий ички хотирага эга iPhone 7 $925, 256 ГБ хотирали iPhone 7 смартфони эса 1015 АҚШ долларидан савдога чиқарилган. Эпчил “дилер”лар айфоннинг юқори талқини бўлган iPhone 7 Plus’нинг 128 гигабайтли талқини учун 1125, 256 ГБ талқинли 7 Plus учун 1225 АҚШ доллари сўрашмоқда. 4.7 дюймли iPhone 7 Apple A10 процессори, 2 ГБ тезкор хотира (iPhone 7 Plus’да 3 ГБ), IP67 сертификатига эга, яъни корпуси сув ва чанг таъсирига чидамли.

Apple корпорацияси — ОИТСга қарши кураш фондининг ҳомийларидан бири бўлиб, RED жамғармаси билан ҳамкорлик қилади ва қизил рангли смартфонлардан тушган фойда ҳам ушбу жамғармаган ўтказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, 27 март ҳолатида Apple iPhone 7’нинг 128-256 ГБ хотирали оддий талқини “Малика”да 5,550,000 ҳамда 5,775,000 сўмдан сотилмоқда.

Бу тўғрида сайтимиздаги “Нархлар” бўлимида батафсил ўқинг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!