Amazfit Cor – Xiaomi'нинг яп-янги кўркам смарт-браслети

Amazfit Cor – Xiaomi'нинг яп-янги кўркам смарт-браслети

Хитойнинг Xiaomi корпорацияси тобора катталашиб "оила аъзолари" сони тобора кўпайиб бормоқда. Унинг номи остида электроника ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқараётган "фарзанд" компаниялар ҳам меҳнаткаш чиқишмоқда. Бутун дунё Mi Band 3 электрон браслетини харид қилишга ошиқаётган бир маҳалда компания Xiaomi Huami Amazfit Cor девайсини тақдим қилди.

Спорт браслети бўлган Xiaomi Huami Amazfit Cor – бу чинакамига қойилмақом қурилма. Мазкур трекер шу ойда, яъни мартда бутун дунёда сотувга чиқарилди. Унинг баҳоси ҳам имкониятларига қараганда анча инсоф билан қўйилган – Ўзбекистонга етказиб бериш билан бирга $49.99 АҚШ доллари. Яъни, рақибларидан бир неча бор арзон.

Гаджет 1,23 дюймли ва OLED матрицали рангли сенсор экран билан таъминланган. Унинг пиксел сиғими 160 га 80 белгига тенг. Бу экран пишиққина Corning Gorilla Glass 3 шишаси билан қопланган. Қолаверса, экран доғ-дуғга қарши олеофоб қопламаси билан ҳам ҳимоя қилинган.

Xiaomi Huami Amazfit Cor аккумуляторининг ток сиғими 170 мА соат. Бу қувват унга фаол фойдаланганда 12-15 кун ишлашига етади. Xiaomi Mi Band 3 ўрнига бозорга туширилган бу девайсни қувватлаш учун магнитли қувватлаш қурилмасидан фойдаланиш мумкин – жуда қулай ва самарали ёндашув.

Суратларда Xiaomi Huami Amazfit Cor спорт трекери алмаштириб бўлмас боғичга эга бўлгандек кўринса ҳам, бу боғични осон ечиб олиб, бошқасига алмаштириш мумкин.

Унда кўплаб фойдали датчик ҳамда сенсорлар мавжуд. Улар ёрдамида фойдаланувчида босиб ўтаётган қадамларни аниқ ҳисоблаш, босиб ўтилган масофани қайд этиш, сарф қилинган калорияни билиш, шунингдек юрак уришини назорат қилиш имкони мавжуд.

Huami Amazfit Cor браслетини унинг рангдор экрани ёрдамида бошқариш мумкин. Чунки бу экран сенсорли. Бундан ташқари, гаджетни смартфон ёрдамида ҳам бошқарса бўлади. Бунинг учун Mi Fit махсус дастурини App Store (iOS) ёки Google Play (Android) иловалар дўконларидан юклаб олиш керак бўлади.

Браслет экранида турли маълумотларни кузатиб бориш мумкин – вақт, об-ҳаво, кириш хатларининг матни, ёки ташланган қадамлар сони ва бошқа маълумотлар.

Xiaomi Huami Amazfit Cor корпуси пўлатдан тайёрланган ва бу корпус IP68 стандарти бўйича сувни ўтказмайди. Яъни, унинг билан бирга 50 метргача чуқурликдаги сув ҳавзасига тушиш ва бир неча соат сайр қилиш мумкин. Ундан анча қиммат Apple Watch Series 3 ҳамда Samsung Gear S3 браслетлари ҳам шундай жиҳатга эга бўлганлар.

Бу ажойиб браслет Xiaomi Mi Band 3 моделининг ўрнини эгаллайди. Янги гаджет жиҳатлари унинг нархини тўлиқ оқлайди. Xiaomi Huami Amazfit Cor девайсини харид қилиш истаги туғилган бўлса уни ҳозироқ бизнинг ёрдамимизда Аliexpress дўконидан буюртма бериш орқали харид қилишингиз мумкин.

Телефон, планшет ва бошқа девайсларни Хитойдан буюртма орқали нисбатан арзонроқ нархларда харид қилиш мумкин. Фақат кўпчилик юртдошларимиз онлайн буюртма қилишда тажрибалари йўқлиги боис, бозордан олиб қўяқолишади.

Xiaomi Huami Amazfit Cor девайсига Terabayt.uz орқали буюртма беришингиз мумкин. 

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Хулоса

Браслет экранида турли маълумотларни кузатиб бориш мумкин – вақт, об-ҳаво, кириш хатларининг матни, ёки ташланган қадамлар сони ва бошқа маълумотлар.

8.6балл

Xiaomi Huami Amazfit Cor корпуси пўлатдан тайёрланган ва бу корпус IP68 стандарти бўйича сувни ўтказмайди. Яъни, унинг билан бирга 50 метргача чуқурликдаги сув ҳавзасига тушиш ва бир неча соат сайр қилиш мумкин. Ундан анча қиммат Apple Watch Series 3 ҳамда Samsung Gear S3 браслетлари ҳам шундай жиҳатга эга бўлганлар.

Дизайн

Экран

Процессор

Дисплей

Аккумулятор

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Aliexpress 50 АҚШ доллари Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • илғор
  • арзон
  • жозиибали
  • қулай

 Камчилиги

  • ҳозирча Хитойдан олиш мумкин
Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.