Amazon Apple’ни қувиб етди: энди унинг нархи ҳам 1 триллион доллар туради

  •   Saroy
  •  639
  •  05.09.2018 16:04

Amazon Apple’ни қувиб етди: энди унинг нархи  ҳам 1 триллион доллар туради

Август бошида Apple’нинг капиталлашуви 1 триллион АҚШ долларидан ошгани ҳақида хабар тарқалган эди. Энди эса яна бир Америка гиганти Amazon ҳам  триллионлик маррадан ўтгани маълум қилинмоқда.

Ўтган сешанба куни Amazon акциясининг донаси   2050 долларгача қимматлашди. Натижада капиталлашув кўрсаткичи 1 трлн долларга етди. Тўғри кейинроқ нарх бироз пасайди ва энди савдо гиганти расман 990 миллиард доллар туради. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, келаси йилда акцияларнинг нархи ошиши мумкин ва Amazon компанияси Apple’ни қувиб ўтади. Айни пайтда  Apple капиталлашуви 1,1 миллиард доллар туради. Аммо Жеф Безоснинг Amazon'и ундан ўтиб кетишига имконият етарли. Чунки Apple акциялари 2018 йилда 40 фоиз ўсган бўлса,  Amazon’нинг қимматли қоғозлари икки баробарга қимматлашган.

ЎҚИНГ:Ҳақиқий iPhone’нинг ноёб нусхаси

Жорий йилда лидерлик  Apple томонда бўлиши кутилмоқда. Аммо бу, компаниянинг янги смартфонлари ва гаджетлари харидоргир бўлган тақдирдагина юз бериши мумкин. Акси бўлса “олма”чилар байроқни Amazon’га олдириб қўйиши турган гап.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!