Amazon бошлади: энди навбат топ менежерларга

  •   Saroy
  •  453
  •  18.06.2018 11:20

Amazon бошлади: энди навбат топ менежерларга

Ҳозирда бутун дунёда одамларни  иш ўринлари билан таъминлаш долзарб масалага айланган. Лекин, юқори фойда олишни кўзламаган, бунинг учун ишлаб чиқаришга инновация ечимларини татбиқ этмаган  тадбиркор тадбиркорми?! Бизнес қилишдан асосий мақсад ҳам шуда, нима қилиб бўлса ҳам  даромадни ошириш керак? Айтиш жоизки, Amazon компанияси ҳам худди шу йўлдан бормоқда.

Компания омборхоналарда ишлаш учун ишчилар ўрнига роботлардан фойдаланишни жорий этганди.  Мана энди, навбат офис ходимларига ҳам етиб келди.

ЎҚИНГ: NVIDIA’дан суперкомпьютер: сиз учун эмас, роботлар учун

Гап шундаки, махсус дастурий таъминот компания билан  бошқа брендлар ўртасида келишув шартномаларини имзолаш ишларини бажаради. Сунъий интеллект одамлар иштирокисиз реклама майдончалари билан боғланиши,  нархлар бўйича музокаралар олиб бориши ва маҳсулотга бўлган талабни аниқлаши мумкин.

Бундай алгоритмлар жорий этилгани ҳақида компания расман маълум қилганича йўқ ҳали, лекин айрим собиқ ва ҳозир ишлаётган ходимлар буни тасдиқлаяпти. «Amazon’дагилар тушинишдики, айрим ишларни бажариш учун кўп ишчисоат сарф этилмоқда, холбуки, улар автоматлаштириш мумкин бўлган ишлардир», дейди компаниянинг собиқ ходими Элейн Квон. Шунга ўхшаш мақсадлар учун сунъий интеллектдан фойдаланиш 2015 йилда бошланган эди — ўшанда ботлар товарларни сотиш борасида йирик брендлар билан музокаралар ўтказишни бошлаган эди.

ЎҚИНГ: Тошкентда робототехника бўйича илк шаҳар мусобақаси бўлиб ўтади

Умуман олганда, ҳадемай роботлар одамларнинг иш жойларини эгаллаб олади, деган гап-сўзлар аллақачон бор эди. Хусусан, таниқли футуролог Митио Каку  Петербург халқаро иқтисодий анжуманида айнан, ана шу ҳақда маъруза қилган эди. Аммо, ҳозиргача гап фақат энг оддий, энг осон жисмоний ишлар ҳақида бораётганди. Чунки,  бир кун келиб,  офисда ўтирган менежерлар ҳам темиртанларга ўрнини бўшатиб беришини ҳали ҳеч ким тасаввур қилганича йўқ эди-да. Мана энди,  “оқ ёқалилар” ҳам  ўз келажаги ҳақида қайғуришга тўғри келади, чамаси. 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!