Amazon дрон ёрдамида биринчи буюртмани харидорга етказиб берди

Amazon дрон ёрдамида биринчи буюртмани харидорга етказиб берди

АҚШнинг Amazon онлайн-дўкони буюртмаларни биринчи марта дрон ёрдамида эгасига етказиб берди, деб хабар бермоқда IXBT нашри. Amazon бунинг учун Prime Air дронларидан фойдаланган.

Кембриж шаҳридаги махсус етказиб бериш марказидан осмонга кўтарилган дрон, 130 метр баландликда парвоз қилиб, харидорнинг манзили томон йўл олган. Харидор буюртмани амалга оширгач, 13 дақиқадан кейин маҳсулотни қабул қилиб олган. Ҳозирча бундай хизмат фақат чекланган миқдордаги харидорларга кўрсатилмоқда.

Amazon айни вақтда АҚШ, АВстрия ва Исроилда дронлардан фойдаланадиган еткази бериш марказларини ташкил қилган. Тез кунда бундай усул билан буюртмани харидорга етказиб бериш янада фоллашиши маълум қилинган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!