Amazon капитализацияси ва Жефф Безоснинг бойлиги тарихий максимумга етди

  •   DiMaX
  •  548
  •  08.07.2020 12:00

Amazon капитализацияси ва Жефф Безоснинг бойлиги тарихий максимумга етди

АҚШлик ишбилармон, Amazon интернет-дўкони эгаси Жефф Безос Ер юзидаги илк бир триллион доллар бойликка эга инсон бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзгандик. Sof.uz нашри хабарига кўра, вазият чиндан ҳам шу йўналишда кетяпти.

ЎҚИНГ: Пандемия даврида Безос, Цукерберг, Гейтс ва бошқалар янада бойиб кетишди

6 июль кунги савдоларда Американинг энг йирик онлайн чакана савдогари Amazon ширкатининг котировкалари 4 фоиздан кўпроққа ўсди, дейилади унда. Nasdaq биржасида компания акциялари нархи илк бора $3000 дан ошди, ширкатнинг умумий баҳоси эса 1,5 триллион долларга етди.

Amazon раҳбари Жефф Безос ўз бойлигини 172 миллиард долларга етказди. Реал вақт режимида миллиардерлар рейтингини кўрсатувчи Bloomberg Billionaires Index маълумотлари шундан дарак бермоқда.

Бу эса рекорд кўрсаткичдир: бунга қадар миллиардернинг бойлиги энг кўпи $167,7 млрд. га етган эди. Бу воқеа 2018 йилнинг 4 сентябрида бўлган ва ундан кейин Безос рафиқаси билан ажрашди ва бойлигининг бир қисмини йўқотди.

Amazon котировкаларининг ўсиши кўплаб таҳлилчиларни ҳам ҳайратда қолдирди. Пандемияга қарамай, компания йил бошидан бери 60 фоиздан ортиқроққа қимматлади.

ЎҚИНГ: Жефф Безос ташлаган беш қадам ёки Amazon қандай қилиб 1 триллион долларлик компанияга айлангани ҳақида