Amazon раҳбари – энг бой одам тарихий рекорд ўрнатди

  •   DiMaX
  •  1363
  •  26.08.2020 18:22

Amazon раҳбари – энг бой одам тарихий рекорд ўрнатди

Дунёнинг энг бой одами ва Amazon корпорацияси раҳбари Жефф Безос рекорд ўрнатди: унинг мол-мулки 200 миллиард доллардан ошди. У ушбу кўрсаткични забт этган тарихдаги биринчи миллиардерга айланди. Бу ҳақда «Forbes Real-Time» рейтингида маълумот берилган, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Гигантларни Конгрессда «жиз-биз қилишди»!

Рекорд 25 август куни савдо пайтида ўрнатилган. Бироқ савдо ёпилиш арафасида тадбиркорнинг маблағи яна 199,7 миллиард долларлик кўрсаткичга қайтган. Коронавирус пандемияси бошлангандан бери Amazon акциялари қарийб 55 фоизга қимматлашган, асосчисининг бойлиги эса бир йил ичида қарийб 86 миллиард долларга кўпайган.

Август ойида Безос компаниянинг тахминан бир миллионта акциясини 3,1 миллиард долларга сотиб, тахминан 2,4 миллиард доллар ишлаб олганди. Ҳозирги вақтда Amazon қимматбаҳо қоғозларининг 54 миллионтаси унга тегишли.

Мутахассислар америкалик тадбиркорнинг 2026 йилдаёқ дунёдаги биринчи триллионерга айланишига ишонишмоқда.

ЎҚИНГ: Миллиардерларни қўятуринг, илк триллионер ким бўлишини ҳам аллақачон айтишди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.