Amazon раҳбарига қилинган хакерлик ҳужумида Саудия валиаҳдининг қўли бор!

  •   DiMaX
  •  730
  •  23.01.2020 11:06

Amazon раҳбарига қилинган хакерлик ҳужумида Саудия валиаҳдининг қўли бор!

2018 йили номаълум хакерлар Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос смартфони ҳимоясини бузиб кириб, маълумотларини ўғирлашган эди. The Guardian нашрининг ёзишича, бунда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасининг ҳам қўли бор.

ЎҚИНГ: Саудия фуқаролигини олган робот энди оила қуришни истаяпти

Экспертизада аниқланишича, Amazon асосчисининг смартфонига WhatsApp иловаси орқали келган шифрланган хабар таркибида зиёнкор код мавжуд бўлган. Бу хабарни эса унга Саудия қироллиги валиаҳди Муҳаммад ибн Салмон юборган экан.

Мазкур хабардаги зиёнкор код орқали хакерлар дунёнинг энг бой одамларидан бири бўлган Жефф Безос смартфонидан жуда улкан ҳажмдаги маълумотларни кўчириб олишган. Мазкур жиноятга сабаб қилиб эса Безосга қарашли The Washington Post нашри журналист Жамол Қошиқчининг ўлими билан боғлиқ воқеаларни кенг ёритиб боргани кўрсатилмоқда.

ЎҚИНГ: Хакерлар энг кўп қайси смартфонларни ва иловаларни «севадилар»?

Айтиш керакки, 2018 йил октябрда Саудия Арабистонининг Истанбулдаги элчихонасига кирган журналист Жамол Қошиқчи изсиз ғойиб бўлган. The Washington Post газетасининг асли турк бўлган ушбу ходими Саудия сиёсатини қаттиқ танқид қилиб келган. Унинг ўшанда элчихонада ўлдирилиб, жасади йўқ йилинганини Саудия томони рад этса-да, кейинчалик Муҳаммад ибн Салмон тан олган.

Жефф Безос смартфонининг ҳимояси бузиб кирилиши билан боғлиқ суриштирув-тергов ишлари доирасида энди яна ўрганиш ишлари олиб борилади. Муҳаммад ибн Салмон журналистнинг ўлдирилиши арафасида ва кейин нималар билан шуғуллангани, кимлар билан мулоқотда бўлгани текширилади, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг омадсиз миллиардерлари: Amazon раҳбари ва бошқалар!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!