Амазон чиқарган Astro уй роботи, янги Alexa ва бошқа инновациялар билан бирма-бир танишамиз

Амазон чиқарган Astro уй роботи, янги Alexa ва бошқа инновациялар билан бирма-бир танишамиз

Amazon'нинг (AMZN) жорий йилдаги тақдимоти виртуал тарзда ўтказилди, унда Alexa билан ишлайдиган Echo қурилмаларидан тортиб, компаниянинг Ring линиясидаги хавфсизлик маҳсулотларигача кўплаб янгиликлар борлигини кўришимиз мумкин.

Amazon's Astro in-home robot will launch this year for $999. (Image: Amazon)Amazon'нинг Astro уй роботи $999 қийматда оммага тақдим этилади.

Amazon'нинг Сервис ва қурилмалар бўйича катта вице-президенти Девид Лимп тадбирни атроф-муҳитни идрок қилиш технологиялари ва сунъий идрокда ишловчи қурилмалардан фойдаланиш борасидаги компания режалари билан бошлаб берди. Мазкур технологиялар сиз нимани ва қачон хоҳлашингизни идрок эта олади. Бундай режалар татбиқини энди компаниянинг янги AZ2 процессори шарофати билан амалда кўришимиз мумкин.

ЎҚИНГ: Жефф Безосдан 5 та иқтибос

Компания, шунингдек, махфийлик сиёсатига алоҳида эътибор қаратаётганини айтади. Энди фойдаланувчиларнинг АZ1 ва АZ2 билан жиҳозланган қурилмалари тизимдаги овозли сўровларни амалга ошира олиши ва бу билан уйингиздан ташқарида ҳеч ким Сизнинг гаджетларингиз билан бўладиган суҳбатингиздан хабар топа олмаслиги таъминланади.

Amazon Astro роботи

Шоунинг энг катта янгиликларидан бири Amazon'нинг янги Astro роботи бўлди. Автоматик равишда уйингизда айлана оладиган кичик ўлчамли робот - Astro’да уйингизда ҳаракатланишига ёрдам берадиган ўрнатилган датчиклар, шунингдек, оилангиз, дўстларингиз билан видео суҳбат каби ишларни бажаришга имкон берадиган очилувчи перископ камераси мавжуд бўлиб, уни хавфсизлик боти сифатида ҳам ишлатишингиз мумкин. Камера, шунингдек, танасидан ажрала олади ва уйдаги баланд жиҳозлар устини кўра олади ҳамда печ ўчирилганлигини текшира олади.

Astro’ни масофали видео платформа сифатида ишлатганингизда, унинг дисплейи монитор вазифасини бажаради ва уй ишларини бажараётганингизда ҳам суҳбатни давом эттиришингиз учун қаерга борсангиз ортингиздан бораверади. Албатта, Astro ҳам мусиқа тинглаш, жадвалингизни текшириб туриш каби Аlexa'да бор бўлган хусусиятларни ҳам ўз ичига олади.

Astro can also be used to monitor your home as a security robot. (Image: Amazon)Astro, шунингдек, қўриқчи робот вазифасини ҳам бажара олади.

Astro диванингизга урилиб юрмаслиги ва у ерда соатлаб ўтирмаслигини таъминлаш учун Amazon сизнинг барча мебелларингиз қаерда эканлигини аниқлаш учун роботни уй хариталаш технологияси билан жиҳозлади.
Astro Amazon’s Day One дастурининг бир қисми бўлади ва роботни сотиб олиш имкониятига эга бўлиш учун рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади. $999 маблағни тайёрлаган ҳолда, албатта :). Бундан ташқари, Amazon'нинг айтишича, Astro келажак учун режалаштирилган кўплаб роботларнинг биринчисидир, яъни келажакда янада ривожланган роботларни кўришимиз аниқ.

Echo ва Alexa

Astro’дан ташқари, Амазон Echo ва Alexa’нинг бир қатор янги маҳсулотларини, шу жумладан ўзининг янги Smart Thermostat’ini ҳам тақдим қилди. Alexa билан ишлайдиган Energy Star сертификатли Ақлли термостат Honeywell Homes (HON) билан тузилган ҳамкорлик натижасидир, бу эса термостатни кўпгина мавжуд HVAC тизимлари билан ишлашига имкон беради.

ЎҚИНГ: Электромобиллар келажаги: электр қачон ёнилғини буткул енгади?

Атиги 59 доллар бўлган Smart Thermostat сиз уйда ёки уйда бўлмасангиз ҳам ҳароратни мослаштиради ва хоҳишингизга кўра масофадан туриб созланиши мумкин. Amazon Smart Thermostat Google Nest Thermostat нархини осонлик билан пасайтиради, унинг нархи 129 доллардан бошланади, лекин дизайн нуқтаи назаридан бундай дея олмаймиз.

Компания, шунингдек, янги Echo Show 15’ни тақдим этди. Шу йилнинг охирида 249 долларга сотилиши кўзда тутилаётган Echo Show 15 уйингизнинг янги рақамли марказига айланади. 15,6 дюймли дисплейга эга Show 15 деворга, портрет ёки ландшафт стендига ўрнатилиши мумкин. Echo Show 15’нинг жумбо ўлчамидаги версияси оилавий ташкилотчи ва ошхона телевизори вазифасини бажарибгина қолмай, сизнинг тақвимингизни, фотосуратларни, харидлар, ишлар рўйхатини, об-ҳавони ва бошқаларни кўрсатиши мумкин.

The Echo Show 15 can be mounted to a wall or used via a stand as a kind of interactive family hub. (Image: Amazon)Echo Show 15’ни деворга ўрнатиш ёки стенд орқали оиланинг интерактив “бурчаги” сифатида ишлатиш мумкин.

Ҳар бир оила аъзоси тақвимга тадбирларни қўшиши ва Alexa овозли ёрдами орқали кичик эслатмаларни қолдириши мумкин. Бундан ташқари, Сизга уланган барча қурилмаларни кўришни таъминлайдиган ва уларни тўғридан-тўғри Show 15 орқали бошқаришга имкон берадиган виджет ҳам бор.

Amazon'нинг айтишича, Sling TV йил охирига келиб барча Echo Show қурилмаларига, жумладан Show 15’га ҳам ўрнатилади. Лекин, агарда сиз унинг ҳалал беришини истамасангиз Show 15’ни катта рақамли фото рамкага айлантиришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Технология ҳақида сиз билган ва билмаган 10 та факт (7-қисм)

Янгиликлар руҳида давом этиб, Amazon 249 долларлик янги Amazon Glove’ни эълон қилди. Интерфаол ва қизиқарли бўлган ушбу технология оилаларга кичик ёшдаги болалар билан алоқада бўлишга ёрдам беради. 19 дюймли сенсорли экран ва 8 дюймли дисплей ёрдамида фойдаланувчилар ўз планшетидан болалар билан ўйинлар ўйнашлари мумкин ва улар лойиҳалаштирилган майдонда пайдо бўлиши мумкин.

The Amazon Glow is meant to provide relatives who live far from their children, grandchildren, nieces, and nephews with a means to chat and play with them remotely. (Image: Amazon)Amazon Glov болалари, набиралари ва жиянларидан узоқда яшайдиган қариндошларига улар билан узоқдан суҳбатлашиш ва ўйнаш имкониятини беради.

Бу ғоядан мақсад - узоқдаги оила аъзоларига ўз фарзандлари, неваралари ёки жиянлари билан ўйнашига шароит яратишдир. Компаниянинг айтишича, улар Disney, Mattel, Sesame Workshop ва Nickelodeon билан анимацион ҳикоя китоблари ва жумбоқлар яратиш учун ҳамкорлик қилган.

Ота-она назорати болаларга фақат ота-онаси рухсат берган одамларга қўнғироқ қилишига имкон беради. Шу билан бирга, камерани бутунлай ўчириб қўйишга имкон берадиган қурилма ҳам мавжуд бўлиб, хавфсизликни таъминлаш учун хизмат қилади.

Фитнес соҳасида Amazon ўзининг Halo фитнес туркумининг янги версиясини тақдим этди. Halo View деб номланган трекер Фитбитнинг ўз туркумига ўхшаш дисплейга эга. 79 доллардан бошланадиган туркум Amazon Halo хизматига обунани ўз ичига олади. У тана тузилишини ўлчаш, уйқуни ва овоз оҳангини кузатиш каби имкониятларни таклиф этади.

ЎҚИНГ: Гитлернинг мўйлови туфайли Amazon ўз белгичасини ўзгартирди

Компания, шунингдек, фойдаланувчиларга соғлом овқатланиш одатларининг шаклланишига ёрдам берадиган машғулотлар ва Halo Nutrition билан жиҳозланган ўзининг Halo Fitness иловасини чиқаришини айтади. Таъкидлаш жоизки, Amazon Apple ва Фитбит сингари ўзларининг фитнес таклифлари ва иловаларига эга бўлган баъзи рақобатларчиларга ҳам эга.

Ring ва хавфсизлик

Amazon Ring ҳам янгиланишлардан бебаҳра қолгани йўқ. Компания уйингиз атрофида учадиган ва бошқа қўнғироқ хавфсизлик қурилмаларидан товушлар ва бошқа хавфсизлик огоҳлантиришларини кузатадиган Ring Always Home Cam автоном камераси ҳақида маълумот берди. Сиз дронни уйингизнинг алоҳида қисмларини кузатадиган қилиб созлашингиз ҳам мумкин бўлади.

Агар сиз уй камерасидан фойдаланмасангиз, у камера қопқоғи вазифасини бажарадиган зарядловчига жойлашади. Amazon'нинг айтишича, сиз ҳозирда Home Cam’ни сотиб олиш учун рўйхатдан ўтишингиз мумкин ва сизга маъқул келса, унинг нархи 249 долларни ташкил қилади.

Ring's in-home drone will be available for $249. (Image: Amazon)Ring уй-дронлари $249 га баҳоланяпти.

Дронга қўшимча равишда Amazon ўзинг Ring Alarm Pro деб номланган профессионал кузатув хавфсизлик тизимини тақдим этди. У ўз ичига WiFi 6 роутерини олган бўлиб, 249$ дан бошланади. Бундан ташқари бошқа кузатув хизматларидан фойдаланиш имконини берувчи янги Ring Virtual Security Guard сиз танлаган камера орқали уйқудалигингизда ёки уйдан узоқ пайтингизда смартфонингиздан туриб уйингиз хавфсизлигини кафолатлайди.

Amazon ўзининг биринчи кузатив хизмати – Rapid Response устида иш олиб бормоқда ва келажакда янги имкониятлар қўшишни ҳам режалаштирмоқда. Дастлабки фойдаланувчилар чекланган муддатга бепул кузатув хизматидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Ундан сўнг, ҳар бир кузатувдаги ҳудуд учун ойига 99$ дан ҳисобланади.

Amazon'нинг қурилмалари амалда Prime обунасидан фойдаланаётганларга қулайлик яратишдан ташқари, янги харидорларни ҳам жалб қилиш стратегиясининг бир қисми ҳисобланади. У Astro ва Ring Always Home Cad гаджетлари билан бу ишни осонликча амалга оширишда давом этади.

ЎҚИНГ: Дунёни лол қолдирган ҳозирги замон кашфиётлари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!