Amazon ўз маҳсулотлари дронларда етказиб бермоқчи

Amazon ўз маҳсулотлари дронларда етказиб бермоқчи

Йирик интеренет-ритейлер Amazon ўз маҳсулотларини харидорларга етказиб беришда фойдаланиладиган учиш ускуналарини синовдан ўтказяпти. Бу ҳақида компания бошлиғи Жефф Безос CBS телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Онлайн тарзда савдо қилиш бўйича дунёда етакчи ҳисобланган мазкур компания ўзининг янги дрони акс этган видео тасвирларни ҳам намойиш этди.

Унинг айтишича, харидорлар буюртма қилган маҳсулотни расмийлаштириш жараёнларидан 30 дақиқа ўтиб, қабул қилиб олишлари мумкин бўлади. Маҳсулотларни дронлар воситасида етказиб бериш алоҳида тўлов асосидаги Amazon Prime дастури доирасида амалга оширилади.

Учувчисиз бошқариладиган ускуна 122 метр баландликка кўтарилиши ва жўнатмаларни 24 километр масофага олиб бориши мумкин.

Amazon сотиб олинган маҳсулотларни дронлар воситасида эгаларига етказиб бериш хизматини ривожлантираётган ягона компания эмас. Google, Walmart ва бошқа компаниялар ҳам шу йўналишда фаолият олиб боряпти.

Агар мазкур лойиҳа амалга ошса, компания маълум самарадорлик ва тежамкорликка эришиши мумкин. Бироқ ҳали бунга анча бор, дейди экспертлар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!