Amazon YouTubeга ўхшаш видеохизматни ишга туширмоқда

Amazon YouTubeга ўхшаш видеохизматни ишга туширмоқда

Бу хизмат номи Amazon Video Direct бўлиб, амалдаги Amazon Video хизматига қўшимчадир. Amazon Video видеоконтентни (фильм ва сериаллар) вақтинча ижарага ёки сотиб олишни таклиф қилувчи хизмат саналади.

Фойдаланувчилар ўз видеолавҳаларини юклаши, уни бошқалар томоша қилиши мумкин. Аммо орада реклама қўйилади, рекламасиз томоша қилиш пуллидир.

Видеохостинг хизматидаги махсус дастур энг кўп кўрилган видеоларни ҳисоблаб туради.

Амазон интернет орқали товар сотиш ва хизмат кўрсатиш бўйича дунёдаги энг йирик компания саналади.

Дарвоқе, Amazon рекламадан тушган даромаднинг ярмини видео муаллифига беришни ваъда қиляпти.