AMD бизнес ноутбуклар учун Ryzen Pro 6000 чипларини тақдим этди

AMD бизнес ноутбуклар учун Ryzen Pro 6000 чипларини тақдим этди

Бугун AMD компанияси ўзининг Ryzen Pro 6000 чипларини тақдим этди. Ушбу чиплар шу йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб юқори бизнес класс ноутбукларига ўрнатилади. Чипларнинг баъзилари эса HP EliteBook 800 G9 ҳамда Lenovo ThinkPad Z ва T сериясидаги ноутбукларга ўрнатилди. 

Барча Ryzen Pro 6000 процессорлари AMD'нинг энг янги Zen 3+ архитектурасига асосланган бўлиб, у 6 нанометрлик жараён асосида ишлаб чиқилган ва 30% гача юқори унумдорликни тақдим этади. Pro 6000 чиплари AMD'нинг RDNA2  график процессори билан интеграллашган бўлиб, бу Pro 5000 сериясидаги график процессорлардан анча яхши ишлайди. 

Саккизта янги процессордан учтаси олти ядроли бўлиб, ўн иккита кластерга эга, қолган бештаси эса саккиз ядроли бўлиб, ўн олтита кластерга бўлинган.

AMD ўзининг янги U процессорларини Intel'нинг 12-авлод 28 Vt P-серияси билан таққослади. Ryzen Pro 6000 чипи Cinebench R23 Passmark 10, PCMark 10, PCMark 10 Extended va PCMark 10'даги кўп ядроли тестда устун келган бўлса, Intel чипларида бир ядроли тестда AMD'га қараганда яхшироқ натижа кўрсатган. 

Аккумулятор автономлиги бўйича тест натижалари шуни кўрсатдики, 76 ватт соат сиғимли аккумулятор билан интеграллашган Ryzen 7 Pro 6850U процессори 150 нит ёрқинлик билан 26 соат вақт давомида ишлаб берди. 

Ryzen Pro 6000 серияси Windows Pluton'ни қўллаб-қувватлайдиган биринчи x86 чиплари бўлиб, уларда ҳужумлардан ҳимоя қилувчи 2-даражали хавфсизлик платформаси мавжуд. Бундан ташқари, администраторларга янги Windows 11 шахсий компьютерларини тезда созлаш имконини берувчи Windows Autopilot ҳам қўллаб-қувватланади.

ЎҚИНГ: Samsung махсус нашрдаги янги букламафон чиқаради 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.