AMD «тўрттаси биттада» EPYC 7000 процессорларини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  1085
  •  21.06.2017 14:06

AMD «тўрттаси биттада» EPYC 7000 процессорларини тақдим этди

Асосан процессорлар ишлаб чиқариши билан танилган AMD компанияси бу борада Intel билан рақобатлашиб келади. Кеча у тақдим этган CPU EPYC 7000 туркумига кирувчи 12 та модель ҳам бу курашда ўзига хос зарба бўлди, деб ёзади Servernews сайти.

Мазкур туркумдаги энг йирик – 32 ядроли EPYC сервер процессори тўртта кристаллни ўз ичига олади ва улар Infinity Fabric интерфейси ёрдамида ўзаро алоқада бўлади.

AMD’нинг ушбу илк сервер процессорлари 14 нанометрли Zen микроархитектурасига эга. Ушбу туркум битта процессорли ва иккита процессорли серверлар учун мўлжалланган 8, 16, 24 ва 32 ядроли моделларни ўз ичига олади. Шу тариқа, OEM-йиғувчилар эътиборига 400 АҚШ долларидан 4000 долларгача нархдаги 12 та янги CPU тақдим этилади.

Таъкидлаш керакки, EPYC – бу шунчаки «қўшалоқ Ryzen Threadripper» эмас, балки йирик ҳажмли хотира қурилмаларини қўллаб-қувватловчи тўлақонли сервер қурилмасидир.

Тўлиқроқ маълумотни компаниянинг расмий сайтидан олиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!