Америка хитойлик IT-гигантлардан бирига санкция қўллади

Америка хитойлик IT-гигантлардан бирига санкция қўллади

АҚШ Савдо департаменти қарорига мувофиқ, Хитойнинг ZTE корпорацияси Qualcomm бренди ишлаб чиқараётган процессорларни харид қила олмайди.

Ҳисоботда қайд этилишича, жаҳоннинг муваффақиятли ахборот технологиялари ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган ZTE ўзаро келишувларни бузгани учун жазоланган. Qualcomm энди 7 йил мобайнида бу корпорацияга процессоларини сота олмайди.

2017 йилда ZTE Америка Қўшма Штатларида ишлаб чиқарилган маҳсулот ва технологияларни ноқонуний равишда Эронга етказиб берганини тан олган ва бунинг учун жавобгарликка тортилган эди.

Агар масала янада чуқурлашадиган ва муроса қилинмайдиган бўлса, ZTE корпорациясининг смартфонларига ҳам тақиқ қўйилади ва бу охир-оқибат жуда катта зарар кўришига олиб келади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#ZTE

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.