«Америкалик Аҳмадбой» ҳибсга олинди – у 17 яшар ўсмир экан!

  •   DiMaX
  •  982
  •  01.08.2020 18:11

«Америкалик Аҳмадбой» ҳибсга олинди – у 17 яшар ўсмир экан!

Яқиндагина биз номаълум хакерлар Twitter ижтимоий тармоғининг муҳофазасини бузиб киришгани ҳақида ёзгандик. Ўшанда у машҳур шахсларнинг аккаунтлари орқали кишилардан «икки баравар қилиб қайтариш шарти билан» биткоин сўраган.

ЎҚИНГ: «Вау, ишлаб кетди!»: Илон Маск космос орқали илк твитни жўнатди

АҚШда шу масала бўйича гумонланувчи – 17 ёшли ўспирин Twitter’даги энг йирик хакерлик хуружини уюштиришда айбланиб ҳибсга олинган. Айтиш керакки, ўша ҳужум натижасида поп юлдузлари, сиёсатчилар ва энг яхши бизнесменларнинг аккаунтлари бузилган. Прокурор Эндрю Уоррен ўспиринга «Америка бўйлаб одамларни алдагани» учун 30 та айблов эълон қилди. Умуман олганда, уч киши ҳибсга олинган, улардан иккитаси АҚШдан ва бир киши Буюк Британиядан.

Хиллсборо-Каунти округи прокуратурасининг маълумотларига кўра, айбловлар уюшган фирибгарлик ва шахсий маълумотлардан жиноий фойдаланиш каби жиддий айбловларни ўз ичига олади.

16 июлга ўтар кечаси хакерлик ҳужуми пайтида Илон Маск, Билл Гейтс, Жефф Безос, Жо Байден, Барак Обама ва Ким Кардашианнинг аккаунтлари бузиб кирилган эди, уларнинг номидан биткоин хайр-эҳсонлари тўғрисидаги даъватлар Twitter’га жойлаштирилди. Ҳужум натижасида ўсмир 100 минг долларлик биткоинни ўзининг криптоҳамёнига ўтказиб олган.

«Криптовалюта саналадиган Биткоин ўғирланган тақдирда уни кузатиш ва қайтариш жуда қийин, – деди прокурор Уоррен, – ушбу жиноятлар машҳур кишиларнинг номларидан фойдаланган ҳолда содир этилган, аммо улар асосий қурбонлар эмас, бу фирибгарлик бутун мамлакат бўйлаб, шу жумладан Флорида штатида оддий америкаликларга қарши қилинган. Бу катта жиноят бизнинг бурни остида режалаштирилган эди ва биз бунга тоқат қилмаймиз».

ЎҚИНГ: Тошкентда нақ 3 миллион долларлик Bitcoin сотган шахс қўлга олинди

Уорреннинг сўзларига кўра, ФҚБ, Адлия вазирлиги ва бир қатор давлат разведка идоралари бутун мамлакат бўйлаб қидирув ишларини олиб борган ва Хиллсборо округида гумонланувчини аниқлаган.

Прокурор Тампа шаҳрида яшовчи хакер федерал қонунга эмас, балки штат қонунларига биноан суд қилинишини таъкидлади, чунки Флорида қонуни бўйича у катта ёшли одам сифатида айбланиши мумкин.

«Биз ушбу терговда ҳуқуқ-тартибот идораларининг тезкор чораларини юқори баҳолаймиз ва улар билан ҳамкорликни давом эттирамиз», деб ёзади Twitter’даги расмий баёнотда, – ўз навбатида, биз имкон қадар шаффоф бўламиз ва иш тафсилотларини доимий равишда тақдим этамиз». Компания, шунингдек, тергов давом этар экан, ички тизимлар ва воситаларга киришни чеклаш учун жиддий чоралар кўрганлигини қўшимча қилди.

Киберхавфсизлик бўйича мутахассисларга таяниб Би-би-си журналисти Жо Тайдининг хабар беришича, хакерлар телефон қўнғироғи орқали Twitter ходимларини йўлдан оздирган. Фишка деб аталадиган техникадан фойдаланган ҳолда, Интернет-фирибгарлар махфий суҳбат давомида компания ходимларининг ҳушёрлигини пасайтиради ва улардаги муҳим маълумотларни қўлга киритади, бу уларга операцион тизимга киришга имкон берган.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»нинг найрангини дастурчи фош этди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!