Америкалик блоггер iPhone 6S’ни қозонда қайнатди
Америкалик машҳур блоггер TechRax Youtube’даги каналида iPhone 6S телефони устидан антиқа тажриба ўтказди. У яп-янги смартфонни қайнаб турган сувга ташлаб, бир неча дақиқа “пиширди”. Телефон қайнаётган сувга тушгач, орадан бир неча сония ўтиб ўчиб қолди. Шунга қарамай, у сувда 10-15 дақиқа ётди. Сўнг блоггер iPhone 6Sни сувдан олиб ёқишга уринди. Кейин нима бўлганини юқоридаги видеони томоша қилсангиз, билиб оласиз. Ажойиб ва кутилмаган натижа…