Америкалик олимлар селфи ўзаро муносабатлар учун хавфли эканини исботлади

  •   DiMaX
  •  297
  •  12.10.2020 09:09

Америкалик олимлар селфи ўзаро муносабатлар учун хавфли эканини исботлади

Одатда инглиз олимлари ҳамиша технология кашфиётларидан хурсанд бўлади. Флорида университети ходимлари томонидан оддийгина тақдиқот олиб борилди ва кимнинг Instagram саҳифасида қанча дўстлар билан селфига тушган сурати бўлса, улар билан тез орада алоқани узиш эҳтимоли кўпроқлиги исботланди, деб ёзади Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Cелфининг терига салбий таъсири маълум қилинди

Олимлар 18 дан 62 ёшгача бўлган Instagram ижтимоий тармоғининг 420 нафар фойдаланувчиси ўртасида кузатув ишларини олиб борди. Унга кўра, саҳифаларида жуда кўп селфи қилган жуфтликлар ўз ҳаётида қийинчиликка дуч келди, деган хулосани билдириб, шериклари билан тез-тез хайрлашиши аниқланган.

Психологлар бу ҳодисани қуйидагича изоҳлади. Агар инсон селфини севадиган ўлса, бу унинг танасидан мамнунлиги ва бошқаларга ўзини кўрсатишни хоҳлашидан далолат беради. Кимнингдир гўзал ёки келишган жуфтини кўрган атрофдаги инсонлар ҳасад қила бошлайди ва бунинг ортидан сабабсиз бир неча жанжаллар келиб чиқади.

Бу оддийгина Instagram саҳифасида жойлаштирилаётган миллионлаб суратлар кузатувидан қилинган хулоса бўлиб, кунига неча минглаб жуфтликлар фойдаланувчиларнинг арзимас сафсаталари учун барчасига чек қўйишга мажбур бўлади.

Бироқ ушбу тадқиқотда биргина огоҳлантириш мавжуд. Бундай вазиятда ким кўпроқ хавф остида бўлади? Instagram фойдаланувчиларими ёки ўз суратларини тўғридан-тўғри ҳамма билан бўлишадиган саҳифа эгаларими? Бир сўз билан айтганда, Instagram тармоғи чиндан ҳам қутулиш йўли бўлиб қолмасин.

ЎҚИНГ: Фотокамера қаршисида ҳалокат ёки селфи нега тақиқланмоқда?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!