Америкалик “Спам қироли” озодликдан маҳрум қилинди

Америкалик “Спам қироли” озодликдан маҳрум қилинди

2008-2009 йиллар оралиғида Facebook ижтимоий тармоғида 27 миллион спам-хабар юборган америкалик Сэнфорд Уоллес 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

“Спам қироли” номини олган хакер мазкур ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари аккаунтларини бузиб, уларнинг дўстларига хабарлар юборган. Айни пайтда, улар томонидан юборилган ҳаволалар янада кўпроқ профилларга кириш имкониятини берган. Оқибатда у келгусидаги спам-жўнатмалар учун ёки қайта сотувга қўйиш мақсадида одамларга тегишли бўлган маълумотларни сақлаб қўйиш орқали фойда кўрган.

Федерал Қидирувлар Бюроси 2011 йилда Уоллесни аниқлаб, хибсга олган ва у ўз қилган жиноятларини бўйнига олган. Бироқ бу унга қамоқ жазоси ва 310 минг доллар миқдоридаги жаримадан қутулиб қолишига ёрдам бермаган.

2016 йил апрель ойининг ўрталарида Facebook ижтимоий тармоғининг россиялик фойдаланувчилари оммавий тарзда мазкур ижтимоий медиада вирус борлиги ҳақида шикоят қиладилар. Шахсий хабарлар шаклида аккаунтлар эгалари ўз дўстларидан “YouTube”даги муайян ролик ҳақидаги саҳифага ҳаволалар қабул қилганлар. Ўша саҳифаларга ўтиш чоғида профиль бузилган ҳисобланган. Ҳаволалар олиб ўтувчи роликлар порнографик мазмунда бўлган.

Спам (инглиз тилида “spam”) — тижорат, реклама ёки бошқа мақсадларда электрон профиль ёки почта манзилларига юборилган тарқатмалар. Бу иш билан шуғулланувчи “спамер” дейилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!