Амир Темур шарафига яратилган илк видеоўйин – «Мангу Саркарда»ни қарши олинг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  9924
  •  21.12.2020 13:38

Амир Темур шарафига яратилган илк видеоўйин – «Мангу Саркарда»ни қарши олинг! (+видео)

Ўзбекистонда соҳибқирон Амир Темур акс этган илк ўйин – «Мангу Саркарда» яратилди. Уни 29 кишилик жамоа 1 йил давомида, ўйин саноатида энг ишончлиларидан бўлган Unreal Engine механизми асосида ишлаб чиққан, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг зўр Android-ўйинлари (Google Play талқини)

Янги ўйиннинг қамров даражаси ААА ўлчамини ташкил этади. Маданий-маърифий характерга эга ўйин стратегик ўйинлар турига кириб, воқеалар ривожи тарихий ҳақиқат асосида, ХIV асрда рўй беради.

«Мангу Саркарда» – соҳибқирон Амир Темур акс этган ва унинг шарафига яратилган илк видео ўйин ҳисобланади. Унда  тўғридан-тўғри Амир Темур образидан фойдаланилмайди, балки унинг ишончли кишиси тимсолида воқеалар ёритиб борилган.

Ўйин UIC Games томонидан яратилган бўлиб, қизиқарли тарихий сюжет асосида ишлаб чиқилган. Энг кичик деталларигача аниқликда ишлаб чиқилган муҳит, реалликка асосланган, мозийни акс эттирган рақамли технологиялар маҳсулоти – «Мангу Саркарда» ўзида жамлаган сифатлардир.

ЎҚИНГ: Epic Games авжига чиқди: Янги йил арафасида у нақ 15 та ўйинни бепул беряпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!