AMOLED дисплей нима?

AMOLED дисплей нима?

AMOLED — дисплей технологияси тури бўлиб, инглизча Active Matrix Organic Light Emitting Diodes (Органик ёруғлик таратувчи фаол матрицали диодлар) жумласининг қисқартмасидир. AMOLED дисплей OLED дисплейнинг бир тури бўлиб, смартфонларда ишлатилади.

AMOLED экраннинг Super AMOLED тури ҳам мавжуд бўлиб, бу интеграцияланган сенсор функциясига эга, яъни Super AMOLED дисплейда экран сенсори экран устига алоҳида қатлам сифатида қопланмайди-да, балки экраннинг ўзига интеграцияланган бўлади.

Super AMOLED экранли Samsung Galaxy A52 смартфони

Super AMOLED контентни юқори даражада тиниқ қилиб кўрсатади. Бундай экран ўта юқори даражадаги ранг аниқлигини таъминловчи кенг турдаги рангларни акс эттира олади. Натижада, юқори резолюция ёки аниқликка эришилади.

100,000:1 контраст нисбати сабаб AMOLED дисплейлар турли ёруғлик шароитларига автоматик мослашади.

ЎҚИНГ: 720p, 1080p, 4K нима ва улар ўртасида қандай фарқ бор?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!