AMOLED экранли Redmi Note 10’ни илк бор ёқиқ ҳолатида «жонли» кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1303
  •  25.02.2021 14:50

AMOLED экранли Redmi Note 10’ни илк бор ёқиқ ҳолатида «жонли» кўрамиз!

Куни кечагина биз Xiaomi компаниясининг арзончи бренди тайёрлаган Redmi Note 10 Pro смартфонининг қадоғи акс этган суратни улашган эдик. Энди эса ушбу туркумнинг энг арзон вакили – Redmi Note 10 4G моделининг «жонли» расмлари ҳам тарқалди.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Redmi Note 10’лар кутилганидан олдинроқ чиқади!

Ушбу суратда Redmi Note 10 экрани ёқиқ ҳолида кўрсатилган бўлиб, созламалар менюсидаги «Телефон ҳақида» бўлими акс эттирилган. Унга кўра, смартфон 128 гигабайтлик доимий хотирага эга ҳамда MIUI 12 график қобиғи бошқаруви остида ишлайди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ўнинчи авлод Redmi фаблетлари сериясига камида учта: Redmi Note 10, Note 10 Pro ва Note 10 Pro Max моделлари киради. Юқоридаги расмда кўрсатилгани – стандарт талқиндаги Redmi Note 10 бўлиб, унинг модел рақами M2101K7A экан. Snapdragon 678 процессорли ва 48 мегапикселлик квадрокамерали ушбу смартфон 4/64 ҳамда 6/128 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга вариантларда, Pebble White, Lake Green, Aqua Green, Frost White ҳамда Shadow Black рангли корпусларда таклиф этилади.

Мазкур туркумдаги смартфонлар ҳақида батафсил #XiaomiRedmiNote104G, #XiaomiRedmiNote105G, #XiaomiRedmiNote10Pro4G, #XiaomiRedmiNote10Pro5G, #XiaomiRedmiNote10ProMax ҳештеглари орқали ўқинг. Ушбу фаблетлардан олдин Redmi ўзининг флагман моделларини ҳам тақдим этяпти...

ЎҚИНГ: Redmi K40 ҳамда K40 Pro сотувга чиқди: нархлари, «жонли» сурат ва янги жиҳатлари