Андижонда Beelineнинг янги база станциялари

Андижонда Beelineнинг янги база станциялари

Beeline алоқа компанияси Андижон вилоятида GSM ва 3G тармоқлари қоплами ва сиғими зонасининг кенгайтирганини билдирди. Оператор хабар беришига кўра янги база станциялари ишга тушгач, сигнал ва мобиль интернет тезлиги анчагина яхшиланган.

Unitelнинг Шарқий минтақавий филиали директори Санжарбек Иминов: “Тармоқ имкониятларини ошириб, модернизация масалаларида инновацион технологияларга таянган ҳолда овозли ва интернет алоқаси учун мижозларимизга янада кенг шароитлар яратишга ҳамиша тайёрмиз. Биз учун энг афзали Beeline тармоғида абонентларимиз ўзларини яхши ҳис этишларидир, шу сабаб тармоқнинг қурилиши ва ривожланишига диққатимизни қаратамиз”, – деди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!