Андрей Сахаров интернетни башорат қилган

Андрей Сахаров интернетни башорат қилган

1974 йилда Андрей Сахаров ёзганди:

“Келажакда, эҳтимол, 50 йил ўтгач, бутунжаҳон ахборот тизими (всемирная информационная система – ВИС) яратилишини тахмин қиламан. Бу тизим ёрдамида қачондир, қаердадир нашр этилган ҳар қандай китоб ёки мақолани исталган вақтда топиб ўқиш, хоҳлаган маълумотни олиш мумкин бўлади. Сўров юбориш учун бутунжаҳон ахборот тизимининг узатувчи ва қабул қилувчи алоҳида кичкина қурилмалари, ахборот оқимини бошқарувчи диспетчерлик пунктлари, симли ва лазерли линиялар, минглаб сунъий алоқа йўлдошларини ўз ичига жамлаган робитавий каналлар,  бўлади. Бу тизимнинг қисман ишга туширилиши ҳам ҳар бир инсоннинг ҳаётига, бўш вақтига, ақлий ва бадиий ижодий камол топишига катта таъсирини кўрсатади. Кўплаб замондошларимизнинг асосий ахборот манбаи бўлган телевизордан фарқли ўлароқ, БАТ ҳар кимга ахборотни танлашда энг юқори эркинликни тақдим қилади ва ҳар бир кишидан фаоллик талаб қилади”

Сахаров мўлжални кечроқ олган кўринади. Интернет 1990-йилларданоқ жамият ҳаётига кириб келди.

Андрей Сахаров (1921-1989) совет физик олими, водород бомбаси яратувчиси саналади. Жамоат арбоби ва диссидент сифатида фаолият юритган. Нобель мукофоти соҳиби (1975)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!