Android 10 базасидаги EMUI 10’гача янгиланмайдиган Huawei ва Honor смартфонлари рўйхати чиқди

  •   DiMaX
  •  1437
  •  16.01.2020 14:02

Android 10 базасидаги EMUI 10’гача янгиланмайдиган Huawei ва Honor смартфонлари рўйхати чиқди

Huawei компанияси аллақачон аксарият смартфонларига EMUI 10 график қобиғига асосланган прошивкаларни тарқатмоқда. Аммо унинг айрим моделлари, гарчи унча эски бўлмаса-да, ҳозиргача EMUI 9 билан қолаётир.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Huawei ва Honor смартфонлари ҳамда планшетларининг Android 10’гача янгиланиш жадвали

Huawei Central нашрининг ёзишича, хитойлик техногигантнинг шундай айрим смартфонлари EMUI 10 базасидаги прошивкага умуман янгиланмайди. Улар қуйидаги моделлардир:

  1. Honor Play
  2. Honor 9
  3. Honor 9 Lite
  4. Honor 8X Max
  5. Huawei Y9 2019
  6. Huawei Nova 3
  7. Huawei Nova 3i
  8. Huawei P20 Lite

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Samsung, Huawei, MediaTek ва Qualcomm – қай бири энг зўр?

Huawei вакилларининг изоҳлашича, бу смартфонлар Android 10 базасидаги EMUI 10’гача янгиланмаслигининг сабаби – уларнинг аппарат таъминотидаги чекловлардадир. Яъни, ушбу қурилмаларнинг процессорлари янги прошивкани «кўтара олмайди», демоқда компания.

Бироқ ушбу сабаб бирмунча ғалати туюляпти, айниқса – Honor Play масаласида. Мазкур модел 2018 йили тақдим этилган бўлиб, Kirin 970 процессорида ишлайди. Айни шу чипсетга асосланган Huawei P20 ҳамда Huawei Mate 10 флагманлари эса EMUI 10 қобиқли Android 10’гача янгиланаётган 14 смартфон рўйхатида бор.

ЎҚИНГ: "Apple, четга ўт!": Huawei янги флагман тақдим этди (+фотогалерея)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!