Android 10 Go тизимли «учкўз» смартфон атиги 60 доллардан сотила бошлади!

  •   DiMaX
  •  1327
  •  13.07.2020 09:58

Android 10 Go тизимли «учкўз» смартфон атиги 60 доллардан сотила бошлади!

Oukitel компанияси кучли ҳимояланган, аккумулятори сиғимдор смартфонлари билан танилган. Аввалроқ у Xiaomi Mi CC9 Pro камерофонидан зўр макросурат олувчи Oukitel C18 Pro моделини тақдим этган. Яқинда эса...

ЎҚИНГ: Атиги 130 долларга батареяси нақ 8000 мА/соатлик, «ўлдириб бўлмас» смартфон чиқди! (+видео)

 Компаниянинг яна бир янги маҳсулоти – Oukitel C19 смартфони учун аслида 100 доллар миқдорида нарх белгиланган. Лекин савдосининг бошланиши муносабати билан бугун – 13 июль куни уни атиги 60 доллардан сотишяпти. Гарчи акция даврида Хитойдан ташқаридаги харидорлар учун олиш эҳтимоли пастроқ бўлса-да, бу смартфон юз долларга ҳам бемалол арзийди.

Oukitel C19 модели процессори ва тезкор хотираси пастроқ бўлган арзон қурилмаларга мўлжалланган Android 10 Go операцион тизим талқини билан ишлайди. Шунга қарамасдан, у замонавий смартфонларда мавжуд бўлган кўплаб функцияларга эга.

ЎҚИНГ: Redmi флагмани кескин арзонлашди – нархидаги фарқининг ўзига яна битта смартфон олиш мумкин!

Смартфоннинг уч модулли бош камерасида асосий сенсор сифатида 13 мегапикселлик Sony IMX214 датчиги қўлланган. Расмлар чиройли, аниқ ва табиий чиқиши учун сунъий онг технологияси қўшилган. Селфилар учун эса экраннинг томчисимон кемтигига 5 мегапикселлик аниқликдаги олд камера жойланган.

Дисплей ўлчами диагоналига 6,49 дюймлик, тасвир аниқлиги HD+ форматида, яъни 1560х720 пикселлик, IPS матрицали. Ток сиғими 4000 мА/соатлик аккумуляторнинг тўла қуввати смартфоннинг бир неча кун ишлашига етади.

Oukitel C19 якка кристалли MediaTek MT6737 процессорига эга, унга 2 гигабайтлик тезкор хотира елкдошлик қилди. Смартфоннинг ички хотира ҳажми 16 гигабайтга тенг; яна иккита иккита SIM-карта уячсидан алоҳида слотига 256 ГБгача ҳажмли microSD-карта қўйиш мумкин.

ЎҚИНГ: Жаҳондаги энг арзон пентакамерали смартфон чиқди, яна NFC чипиям бор! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!