Android 10 номини Google раҳбари тасодифан «сотиб» қўйди: буниси энди ширин эмас экан!

  •   DiMaX
  •  1308
  •  23.02.2019 13:09

Android 10 номини Google раҳбари тасодифан «сотиб» қўйди: буниси энди ширин эмас экан!

Қидирув гиганти ўзининг ўнинчи авлод мобил операцион тизимини аллақачон тайёрлаган. Биз ҳатто Android 10 бошқаруви остида ишлаётган смартфон видеоларини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Android Q талқинида ҳатто iPhone эгалари ҳам ҳавас қиладиган функция бор!

Гарчи тақдимот куни расман айтилган эса-да, ҳозирча Android Q версиясининг тўлиқ номи маълум бўлмай келаётир. Лекин кеча шу масалага ойдинлик киритилганга ўхшаяпти.

Гап шундаки, Android учун масъул бўлган Google катта вице-президенти Хироши Локхаймер (Hiroshi Lockheimer) эълон қилган навбатдаги твитда фойдаланувчилар бир нарсани пайқаб қолишди. Ушбу пост аллақандай «Android Quiche» тизимли қурилмадан ёзилган:

«Quiche» сўзи француз миллий таомларидан бирининг номи бўлиб, «Киш» деб ўқилади. Қизиғи – бу таом ширинлик эмас, Android талқинлари эса одатда алифбо тартибида турли ширинликлар номи билан аталиб келаётир.

Бу масалага ҳам тез орада аниқлик киритилса керак, янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун Terabayt.uz’ни кузатишда давом этинг!

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Android Q тизимидаги янги имкониятлар билан танишамиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!