Android 10 Q Beta 4 муаммолари ҳал этилди – уни энди бемалол ўрнатиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  617
  •  13.06.2019 11:01

Android 10 Q Beta 4 муаммолари ҳал этилди – уни энди бемалол ўрнатиш мумкин!

Google компанияси ўтган ҳафтада ўнинчи авлод операцион тизимининг янги бета-версиясини чиқарган эди. Terabayt.uz эса мазкур янгиланишни юклаб олиш мумкин бўлган смартфон моделларининг рўйхатини эълон қилган. Лекин орадан кўп ўтмасдан...

ЎҚИНГ: Android Q Beta 4 тўхтатилди – у смартфонларни буткул ишдан чиқаряпти!

Android 10 Q тўртинчи бета-талқинигача янгиланган Google Pixel моделлари сўнгсиз ўчиб-ёниш жараёнига тушиб қолгач, қидирув гиганти бу апдейтнинг тарқатилишини тўхтатганди. Энди эса компания дастурчилари ушбу дастурий таъминот нуқсонларини бартараф этишди. Google бу ҳақда хабар бериб, хоҳловчилар смартфонларини Android 10 Q Beta 4 версиясигача янгилаб олишлари мумкинлигини маълум қилди.

Бета-синов дастурида аллақачон рўйхатдан ўтган барча қурилмалар, шу жумладан, олдинги – айримларда муаммоли чиққан Android 10 Q Beta 4 жамланмасини ўрнатиб олганлар ҳам энди QPP4.190502.019 версиясидаги янгиланишни қабул қилиб оладилар. Аввал тўртинчи бета-талқингача янгиланган смартфонлар учун унинг ҳажми атиги 300 килобайтни ташкил этади, қолганлар эса тўлақонли – катта ҳажмли апдейтни ўрнатишларига тўғри келади.

Смартфонига мазкур янгиланиш «ҳаво орқали» келишини кутишни истамаган фойдаланувчилар эса уни мана бу ҳавола орқали ўзлари юклаб олиб ўрнатишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Android 10 Q’гача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетлари рўйхати

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.