Android 10 Q сизни муҳим бир имкониятдан маҳрум этади!

  •   DiMaX
  •  1463
  •  10.05.2019 08:48

Android 10 Q сизни муҳим бир имкониятдан маҳрум этади!

Қидирув гиганти куни кеча, дастурчиларга мўлжалланган Google I/O 2019 конференцияси доирасида ўз операцион тизимининг янги талқинини намойиш этди. Гарчи у фойдаланувчиларга тўлиқ топширилмаган эса-да, айрим русумлардаги смартфонлар эгаларига аллақачон Android 10 Q учинчи бета-версиясини синаб кўриш имкони берилди.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Android Q учинчи бета-версиясигача янгиланувчи смартфонлар рўйхати

Google ўз операцион тизимининг янги имкониятлари талқини ҳақида кўплаб маълумотлар берган, аммо унда фойдаланувчилар муҳим бир имкониятдан маҳрум этилаётганини айтмаган. TechRadar ресурсининг хабарига кўра, Android 10 Q талқинида бу тизимдан Android Beam технологияси олиб ташланган.

Мазкур технология фойдаланувчиларга 2011 йили, операцион тизимнинг Android 4.0 Ice Cream Sandwich талқини билан бирга тақдим этилган эди. Android Beam технологияси турли файлларни смартфонлар орасида тезкорлик билан ва осон алмашиш имконини беради. Бунда веб-саҳифа, фотосурат, видеолавҳа, контакт ва йўналишларни ўзаро ўтказиш учун Android-смартфонларни бир-бирининг устига қўйиш кифоя.

Android Beam ўрнига қидирув гиганти бошқа бирор шундай таклиф бермаяпти. Файл алмашиш учун Google Files, Google Photos ва Google Drive, ёки чет ишлаб чиқувчиларнинг турли иловаларини қўллаш мумкин. Лекин буларнинг ҳеч бири асосий рақобатчи Apple iOS тизимидаги AirDrop файл ўтказиш технологияси каби содда эмас.

ЎҚИНГ: iOS’даги контактларни Androidга қандай ўтказамиз?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!