Android 10 Q талқинида «Рақамли фаровонлик» янада мўл-кўл бўлади. У қандай функция ўзи?

  •   DiMaX
  •  1409
  •  30.03.2019 15:58

Android 10 Q талқинида «Рақамли фаровонлик» янада мўл-кўл бўлади. У қандай функция ўзи?

Google компанияси 14 мартга ўтар тунда Android 10’нинг илк расмий бета-талқинини тақдим этди. Уни ўрнатиб олган Google Pixel эгалари эса Android Q’нинг бир қатор янги имкониятларини ҳам кашф қилишди.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлар эгалари Android Q’ни биринчилар қаторида синаб кўришади?

Ҳозирда дунё бўйлаб кўплаб мобил қурилмаларда амалда бўлган Android 9 Pie талқинида «Рақамли фаровонлик» («Цифровой благосостояние» – «Digital Wellbeing») функцияси мавжуд. Унинг эвазига смартфон эгаси ундаги иловалар ва тизимнинг ўзидан қандай фойдаланаётгани ҳақида маълумот ола билади. Яъни, шу куннинг ўзида қурилмадан неча марта фойдалангани, неча марта уни блокдан чиқаргани, шунингдек, муайян бир иловани қанчалик тез-тез ишлатаётгани ва нечта билдиришнома олгани кабилар ҳақида.

Шунингдек, унда аниқ бир дастурдан фойдаланишга таймер ўрнатиб қўйиш мумкин, шу тариқа ўз вақтингизни тежайсиз – бирор ўйин ё мессенжерга белгиланган вақтдан ортиқ киришиб кетмайсиз.

Сўнгги маълумотларга қараганда, ўнинчи авлод – Android Q операцион тизимида «Рақамли фаровонлик» функцияси янада кенгайтирилган тарзда тақдим этилади. Шу тариқа, фон режимида ишлаётган дастурларни тўхтатиш ва муҳими – уларнинг яна автоматик ишга тушиб кетишини тақиқлаш мумкин.

Бу эса смартфон эгасига ўз қурилмаси устидан янада кучлироқ назорат ўрнатиш, тизим ресурсларини, аккумулятор қувватини ва ҳисобидаги интернет-трафикни (табиийки – маблағини ҳам) тежаш имконини беради.

ЎҚИНГ: Android Q обойлари ва рингтонларини ҳозирданоқ ўрнатиб олишингиз мумкин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!