Android 10 тизимида смартфонингиз ажойиб хусусиятга эга бўлади!

  •   DiMaX
  •  1467
  •  13.11.2018 13:23

Android 10 тизимида смартфонингиз ажойиб хусусиятга эга бўлади!

Google компанияси Android операцион тизимининг янги версияси устида ишлашни аллақачон бошлаб юборган. Инсайдерлар эса унга киритиладиган янги имкониятларни ҳам ҳозирданоқ ошкор этишмоқда.

ЎҚИНГ: Android 9 ўта «очофат» чиқди, бу муаммони қандай ҳал этамиз?

Хабарингиз борки, экранни иккига ажратувчи Split-screen режимида Android тизими бир вақтнинг ўзида иккита иловани ишга тушира олади. Аммо бунда реал вақт режимида улардан биттасигина ишлаб туради. Масалан, бир вақтнинг ўзида экранда видео ҳамда ўйинни очиш мумкин, аммо унда ўйин ўйнаётганингизда видео паузада бўлиб туради ва аксинча. Split-screen режимида иккита илованинг бир вақтда ишлашига имкон берувчи жиҳоз Android’нинг ўзида мавжуд эмас.

Android 10 талқинида эса Multi-resume деб номланувчи функция жорий этиляпти ва барча иловалар уни қўллаб-қувватлаши мажбурий бўлади. Мазкур функциянинг моҳияти шундаки, унда бир вақтнинг ўзида экрандаги турли ойналарда бир нечта илова бараварига ишлай олади.

Шунингдек, Multi-resume функциясини кейинроқ Android 9 Pie талқинига ҳам қўшишлари айтилмоқда. Омон бўлсак кўрармиз – бу борадаги янгиликларни биз билан бирга кузатинг!

ЎҚИНГ: ТЎЛИҚ ЖАДВАЛ: Қайси смартфонлар Android 9 Pie’гача қачон янгиланади?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.