Android 10 тизимли энг митти, лекин тўлақонли ва кучли смартфон чиқди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1041
  •  22.07.2020 11:47

Android 10 тизимли энг митти, лекин тўлақонли ва кучли смартфон чиқди (+видео)

Unihertz компанияси ўзининг митти, аммо тўлақонли функцияларга эга бўлган смртфонлари билан машҳур. Жумладан, икки йил аввал у Atom русумли қурилмасини тақдим этган, кейин эса...

ЎҚИНГ: Видео: энг митти смартфоннинг мустаҳкамлигини аямасдан синаб кўришди!

Энди эса Unihertz компанияси Kickstarter краудфандинг майдончасида навбатдаги – Jelly 2 моделидаги смартфонини тақдим қилди. У айни дамда Android 10 операцион тизим талқинига эга бўлган энг митти смартфон ҳисобланади – экранининг ўлчами диагоналига атиги 3 дюймни ташкил этади!

Jelly 2 дисплейи 480х384 пикселлик аниқликда тасвир узатади. Унинг аккумулятори эса 2000 мА/соатлик ток сиғимига эга.

Яна бу смартфонча контактсиз тўловлар учун NFC модули билан ҳам таъминланганига нима дейсиз!?

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг митти мини-компьютер намойиш қилинди

Миттивойнинг бошқа жиҳатлари ҳам жойида: тезкор хотираси нақ 6, доимий хотираси бўлса 128 гигабайтлик; тағин microSD-карта уячаси ҳам мавжуд. Унинг аппарат таъминоти асосида MediaTek Helio P60 платформаси ётади. Бу процессорнинг имкониятлари мазкур смартфон учун ҳатто ортиқчалик ҳам қилади – ахир, 3 дюймлик экранда ҳеч ким PUBG Mobile каби «оғир» ўйин ўйнамаса керак.

Unihertz Jelly 2 орқа панелида 16 мегапикселлик бош камера ва унинг фоточақноғи, шунингдек бармоқ изи сканери ҳам бор. Смартфоннинг олд камераси эса 8 мегапикселлик аниқликда.

Қуйидаги видеолавҳада Unihertz Jelly 2 билан батафсилроқ танишамиз:

Unihertz компанияси Jelly 2 учун жамоавий молиялаштириш доирасида 129 АҚШ доллари миқдорида нарх белгилаган.

ЎҚИНГ: Ноодатий дизайнга эга 10 та мобиль телефон

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!