Android 10 тизимли илк смарт-соат намойиш этилди: 4/64 ГБ хотира ва бурилувчи Sony камерали!

  •   DiMaX
  •  1558
  •  22.09.2020 14:17

Android 10 тизимли илк смарт-соат намойиш этилди: 4/64 ГБ хотира ва бурилувчи Sony камерали!

Kospet компанияси ўзининг янги маҳсулоти – Prime 2 русумли ақлли соатини расман намойиш қилди. Мазкур қурилма бурилувчи камераси, катта хотираси ва сиғимдор аккумулятори билан бетакрордир.

ЎҚИНГ: Apple энг арзон смарт-соати – Watch SE моделини ҳам чиқарди!

Kospet Prime 2 корпусининг юқори қисмига Sony томонидан ишланган 13 мегапикселлик тасвир датчиги жойланган. Мазкур камера 90 даражага бурила олади ва нафақат суратга олишда, балки селфи туширишда, видеоқўнғироқда ҳамда қурилмани қиёфа орқали блокдан чиқаришда ҳам қўл келади.

Ақлли соатнинг доирасимон экрани диагоналига 2,1 дюймлик ўлчамда, тасвир аниқлиги эса 480х480 пикселлик. Қурилманинг аппарат таъминоти асосида Mediatek Helio P22 процессори ётади. Kospet Prime 2 модели анчайин салмоқли – 4 гигабайтлик тезкор ва 64 гигабайтлик доимий хотира билан ҳам қулолланган.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг оммабоп смарт-соатлар (2020 йилнинг 1-ярми)

Керамик гардишли ушбу смарт-соат корпусининг сув сачрашидан ҳимояланганлиги айтилмоқда. GPS, ГЛОНАСС, BeiDou, WiFi ҳамда Bluetooth 5.0 интерфейсларига эга, лекин NFC-чипи йўқ.

Kospet Prime 2 модели Android 10 операцион тизим талқини бошқаруви остида ишловчи дунёдаги илк ақлли соатдир. Унинг аккумулятори 1600 мА/соатлик ток сиғимига эга. Компания бу маҳсулотининг нархини ва қолган техник хусусиятларини 27 сентябрда батафсил ошкор этмоқчи.

ЎҚИНГ: 37 кун автоном ишловчи, ретро-дизайнли Amazfit Neo смарт-соати чиқди