Android 10 тизимли смартфон атиги 99 доллардан сотила бошлади

  •   DiMaX
  •  1659
  •  25.06.2020 10:45

Android 10 тизимли смартфон атиги 99 доллардан сотила бошлади

Американинг Blu Products компанияси ўзининг янги – Blu G90 русумли смартфонини намойиш қилиб, савдога қўйди. Бошида уни 99 доллардан таклиф этишяпти, кейинроқ эса ўз нархида – 149 доллардан сотилади.

ЎҚИНГ: Nokia атиги 70 доллардан бошланувчи иккита смартфон тақдим этди

Кўплаб америкалик компаниялар сингари, Blu Products ҳам ўз бренди остидаги смартфонларни Хитойда ишлаб чиқаради. Унинг янги модели эса ўлчами 6,5 дюймлик, томонлари ўзаро 18:9 нисбтли IPS экран билан жиҳозланган. Дисплей аниқлиги 1440х720 пикселлик, унинг томчисимон кемтигида эса 13 мегапикселлик селфи-камера ўрнатилган.

Blu G90 бош камераси эса 16, 8 ва 2 мегапикселлик сенсорларни ва фоточақноқни ўз ичига олади. Android 10 тизими билан чиқарилган ушбу смартфоннинг орқа панелига бармоқ изи сканери ҳам жойланган.

ЎҚИНГ: Исталган Android-смартфоннинг бармоқ изи сканерига тезкор функциялар қўшамиз

Компания бу смартфонини MediaTek Helio A25 процессори базасида тайёрлаган, унга 4 гигабайтлик тезкор хотира ҳамроҳлик қилади. Қурилманинг доимий хотираси ҳажми 64 гигабайтлик бўлиб, яна MicroSD форматидги хотира картаси учун ҳам жой ажратилган.

Blu G90 аккумуляторининг ток сиғими 4000 мА/соатлик ва у 10 ваттлик технология асосида қувват олади. Смартфоннинг жамланмасига USB-C кабели ва қулоқчиндан ташқари экран ҳимоя шишаси ва ғилоф, шунингдек бренд стикери ҳам киритилган.

ЎҚИНГ: Apple’нинг зиқналиги авжига чиқди: у iPhone қадоғидан муҳим аксессуарни олиб ташлаяпти!