Android 10 ва учталик камерали, «бели бақувват» ва замонавий смартфон – атиги 60 долларга!

  •   DiMaX
  •  2181
  •  24.04.2020 13:12

Android 10 ва учталик камерали, «бели бақувват» ва замонавий смартфон – атиги 60 долларга!

Хитойлик компания ўзининг Doogee X95 русумли янги смартфонини намойиш этди. Нархи атиги 59,99 АҚШ долларига тенг бўлган ушбу қурилманинг техник жиҳатларига разм соламиз.

ЎҚИНГ: X — хайпожорлар. Ким iPhone X’ дан нусха кўчираяпти?

Doogee X95 бирмунча қиммат смартфонларда учрайдиган анчагина замонавий дизайнга эга. Унинг 6,52 дюймлик LCD-дисплейи томонлари ўзаро 19:9 нисбатида бўлиб, HD+ форматида тасвир узатади. Экраннинг максимал ёрқинлиги – 600 кд/м2; унинг устига Gorilla Glass (версияси аниқ кўрсатилмаган) ҳимоя шишаси ётқизилган.

Смартфонга ҳозирги актуал – Android 10 операцион тизим талқини ўрнатилган ҳолда чиқаришган. Унинг бош камерасига 13, 2 ва 2 мегапикселлик датчиклар киради ва икки карралик зумга эга. Селфи-камера эса 5 мегапикселлик аниқликда.

Doogee X95 аппарат таъминоти ҳам нархига яраша: MediaTek MT6737 процессори, 2 гигабайтлик тезкор ва 32 гигабайтлик ички хотира. Лекин унинг аккумулятори анча сиғимдор – 4350 мА/соатлик бўлиб, яна 10 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана олади.

ЎҚИНГ: ДИҚҚАТ: ушбу компанияларнинг БАРЧА смартфонларига бошиданоқ хавфли вирус жойланган!