Android 10’гача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг тўлиқ рўйхати билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  2257
  •  20.09.2019 00:20

Android 10’гача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетларининг тўлиқ рўйхати билан танишинг!

Samsung корпорациясининг қурилмаларига Android 10 операцион тизими базасидаги прошивкалар тарқатилиш вақтини кеча эълон қилган эдик. Энди эса инсайдерлар ушбу дастурий таъминотни қабул қилувчи моделларнинг тўлиқ рўйхатини чиқариб юборишди.

ЎҚИНГ: One UI 2.0 ҳақида илк маълумотлар ошкор қилинди

AndroidPure нашри эълон қилган маълумотда Android 10 талқинигача янгиланувчи барча Samsung планшетлари ва смартфонлари рўйхати келтирилган. Унга флагман сериясидан 2019 ва 2018 йилги моделлар, яъни Galaxy S10 (сотиб олиш), Galaxy S10+ (харид қилиш), Galaxy S10e, Galaxy S9, Galaxy S9+, Galaxy Note 10, Galaxy Note 10+ ҳамда Galaxy Note 9 смартфонлари кирган.

Планшетлар орасидан эса Android 10 базасидаги прошивкага Samsung Galaxy Tab S5e, Galaxy Tab S4 (сотиб олиш), шунингдек, 2018 ва 2019 йилги Galaxy Tab A (харид қилиш) моделлари эга бўлади.

Тўлиқ рўйхатни эса қуйидаги суратда кўришингиз мумкин:

Юироқ мазкур маълумотларда Samsung‘нинг ушбу қурилмалари айнан қачон Android 10 асосидаги прошивкани қабул қилиши акс эттирилмаган. Компания биринчи навбатда флагман туркумлари – Galaxy S10 ҳамда Galaxy Note 10 вакилларини биринчи бўлиб янгиласа керак.

Юқоридаги рўйхатга кирган ва кирмаган бир қатор Samsung телефонларини эса аллақачон 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг янги авлод энг арзон смартфони – Galaxy M10s ҳам чиқди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!