Android 11, флагман чипсет ва 7000 мАс батареяли, лекин атиги 340 долларлик камерофон намойиши расман эълон қилинди!

  •   DiMaX
  •  1490
  •  08.02.2021 17:03

Android 11, флагман чипсет ва 7000 мАс батареяли, лекин атиги 340 долларлик камерофон намойиши расман эълон қилинди!

Samsung яқиндагина бирданига бешта янги – арзон ва ҳамёнбоп смартфонлар ҳақида айрим маълумотларни ўз сайтларига чиқарган эди. Шулардан бири – Galaxy M02 моделини компания куни кечагина Ҳиндистонда тақдим қилганди, энди эса навбат Galaxy F62 моделига келди.

ЎҚИНГ: Galaxy M12 тақдим этилди: аккумулятори иккита iPhone 12 Pro’никига тенг!

Ишлаб чиқарувчи Galaxy F62 смартфонининг расмий тақдимот кунини Ҳиндистондаги Flipkart онлайн дўкони орқали эълон қилди. Расмий постерга кўра, бу камерофон 15 февраль куни (яъни – келаси душанбада), маҳаллий вақт билан соат 12:00 да бошланувчи онлайн тадбирда кенг жамоатчиликка кўрсатилади.

Мазкур модел 7 нанометрлик технологик жараён асосида тайёрланган флагманча процессор – Exynos 9825 билан мақтана олади. Эслатиб ўтамиз, бу – компаниянинг Galaxy Note 10 ҳамда Galaxy Note 10+ фаблетларида қўлланган чипсетдир.

ЎҚИНГ: Энг кутилаётган Samsung смартфонини илк расмий суратда ҳар томонидан кўрамиз!

Galaxy F62 телефонининг «бели бақувват» – аккумулятори нақ 7000 мА/соатлик ток кучига эга. Бундан ташқари, у диагоналига 6,7 дюймлик, олд камера учун тирқишли AMOLED-дисплейи билан ҳам мақтана олади. Квадрокамерасида асосий датчик 64 мегапикселлик аниқликда.

Samsung уни 6/128 ГБлик тезкор/ички хотира ҳамда Android 11 базасидаги One UI 3.1 график қобиғи билан таклиф этади. Инсайдерларга кўра, бу камерофон учун 340 АҚШ доллари атрофида нарх белгиланмоқда.

ЎҚИНГ: ЎҚИНГ: 15 хил Samsung смартфонига Android 11 базасидаги OneUI 3.1 прошивкаси келади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.