Android 11 онлайн тақдимотини кутяпсизми? Хомтама бўлмай қўяверинг!

  •   DiMaX
  •  484
  •  30.05.2020 14:08

Android 11 онлайн тақдимотини кутяпсизми? Хомтама бўлмай қўяверинг!

Google компанияси бу йил коронавирус туфайли Google I/O конференциясини бекор қилгани ҳақида ёзгандик. Қидирув гиганти 3 июнь куни фақат онлайн намойиш ўтказиб, Android 11 операцион тизим талқинининг бета-версиясини оммавий тақдим этишини айтган.

ЎҚИНГ: Android 11'да iOS'даги каби функция бўлиши тасдиқланди

Энди эса режалар тағин ўзгарди – Google ҳатто Android 11 Beta Launch Show номли онлайн маросимни ҳам ўтказмайдиган бўлди! Бу ҳақда Android дастурчилар жамоаси бугун – 30 май санасида Twitter орқали расман хабар берди:

«Биз сизларга Android 11 ҳақида кўпроқ сўзлаб беришдан мамнун бўлардик, лекин ҳозир байрамлар вақти эмас. Биз 3 июнга режаланган тадбир ва бета-версия релизини кейинроққа қолдирамиз. Яқин орада биз Android 11 тўғрисидаги янги тафсилотлар билан қайтамиз», – дейилади Google дастурчиларининг расмий баёнотида.

Таъкидлаб ўтиш муҳимки, нафақат онлайн тадбир бекор қилинди, балки Android 11 операцион тизимининг биринчи оммавий бета-версиясининг релизи ҳам кейинга қолдирилди. Уларнинг айнан қачонгача кечиктирилгани эса номаълум – бундан бохабар бўлиш учун янгиликларни биз билан бирга кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: Ҳали чиқмаган Android 11’ни эски ва арзон Redmi смартфонига аллақачон ўрнатиш мумкин!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!