Android 11 тизимига ўтувчи Galaxy смартфонлари сони яна биттага кўпайди

Android 11 тизимига ўтувчи Galaxy смартфонлари сони яна биттага кўпайди

Samsung Galaxy А50 смартфони сотила бошлаганига икки йил бўлди. Бироқ компания А50'га Android 11 ҳамда OneUI 3 прошивкасини жўнатишга ваъда берди. Глобал версиядаги SM-A505F талқин биринчи бўлиб тизим янгиланишини қабул қилади. Прошивка модель рақами A505FDDU7CUBC бўлиб, ҳажми 1.8GB'дан ошиқроқ.

Янги прошивкада бир неча янги функциялар бор, бу билдиришномалар панелидаги махсус суҳбатлар бўлими, тезкор созланмалар панелидаги медиа плейер виджетлари, иловага бир марталик рухсат беришларни ўз ичига олади. Шунингдек, тўпламга 2021 йил мартдаги хавфсизлик патчи ҳам киритилган.

Тизим янгиланиши босқичма-босқич амалга оширилади. Демак, барча фойдаланувчилар янгиланишни қабул қилишлари учун кўп вақт кетиши мумкин. Баъзи смартфонларда янгиланишни автоматик кўчириб олиш функцияси ўчиқ бўлиши мумкин. Буни Тизим янгиланиши бўлимидан ёқиб қўйиш керак бўлади.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ: Ҳали тақдим этилмаган Galaxy A52 5G смартфонини анбоксинг видеосида тўлиқ томоша қилинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.