Android 11 якуний версияда чиқди – айрим смартфонларга уни ҳозироқ ўрнатса бўлади! (+видео)

  •   DiMaX
  •  2856
  •  09.09.2020 09:41

Android 11 якуний версияда чиқди – айрим смартфонларга уни ҳозироқ ўрнатса бўлади! (+видео)

Google июнь ойида Android 11 тизимини тақдим этиб, саккизта смартфон учун унинг илк оммавий бета-версиясини тарқата бошлаган эди. Бугун – 9 сентябрга ўтар тунда эса компания ушбу операцион тизим талқинининг барқарор якуний версиясини чиқарди.

ЎҚИНГ: Ушбу 63 хил Samsung смартфон ва планшетлари Android 11’гача янгиланади!

Хабарга кўра, янги тизимни Google Pixel смартфонларининг иккинчи авлодидан бошлаб барча вакилларига ўрнатиш мумкин. Шу жумладан, Pixel 3a/3a XL ва Pixel 4a каби моделарга ҳам.

Android 11 версиясида кўплаб янги функциялар ва имкониятлар мавжуд, улардан асосийлари сифатида ҳозирча қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин. Аввало, янги операцион тизимда чатларнинг «пуфакча»лари пайдо бўлган – улар воситасида ўша чатларга тезкор ўтиш мумкин. Қолаверса, энди смартфон экранидан видео ёзиб олиш имкони пайдо бўлган. Ундаги қувватланиш менюсида ақлли уй тизимларини бошқариш белгичалари ҳам мавжуд. Табиийки, янги тизимнинг хавфсизлик даражаси ҳам оширилган.

Интерфейс юқорисидан тортиб туширилувчи пардача – шторкада айрим билдиришнома турларига устунлик бериб қўйиш мумкин. Бунинг эвазига ўша турдаги билдиришнома келса, Always On Display режимида экранда кўринади.

Энди Android 11 тизимли барча смартфонлар симсиз Android Auto режимини қўллаб-қувватлайдиган бўлади. Албатта, бунинг учун автомобилнинг ўзи ҳам мазкур тизимни дастурий таъминот ва аппарат қисми даражасида қўллаб-қувватлаши лозим.

ЎҚИНГ: Android 11 сизни яна битта эркинликдан маҳрум этади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!