Android 11'да iOS'даги каби функция бўлиши тасдиқланди

Android 11'да iOS'даги каби функция бўлиши тасдиқланди

Google олдиндан кўриб чиқишлари учун дастурчиларга Android 11 операцион тизимининг иккинчи апдейтини чиқарди.

Жорий релиз ҳисоботида компаниянинг тасдиқлашича, Android учун AirDrop'га ўхшаш функция устида ишланмоқда. Бу ҳақида 9to5Google сайтига таяниб, Engadget хабар бермоқда.

Манба нашрдагиларнинг аниқлашича, платформанинг релиз баёнотида файлларни улашиш учун «Fast Share» («Тезкор улашув») деб номланган функция ҳақида тўхтаб ўтилган.

Бироқ ҳозирда ушбу функция билан боғлиқ муаммо мавжуд: иккита Pixel 4 смартфони ўртасида файл алмашинуви амалга оширилганда, ўтказма муваффақиятли бўлса ҳам, қабул қилувчи қурилма файл қабул қилинмаганини кўрсатмоқда.

Google'нинг ёзишича:

«Иккита Pixel 4 қурилмаси ўртасида Fast Share'дан фойдаланиб файллар алмашилганда, амалиёт муваффақиятли якунланмоқда, аммо файлни қабул қилган қурилма интерфейси файл қабул қилинмагани ҳақида хабар бермоқда».

Ушбу функция ҳақида илк хабарлар 2019 йилнинг ўрталарида тарқалган эди ва ўшанда ҳам функция номи «Fast Share» деб аталганди. Компаниянинг расмий баёнотида ҳам «Fast Share» деб айтилган бўлсада, XDA Developers сайтидагиларнинг маълум қилишича, функция яқинда «Nearby Sharing» («Яқин атрофга улашиш») деб қайта номланди. Номланиши қандай бўлишига қарамай, ушбу функция яқин атрофдаги Android қурилмалари билан осон алмашинув имконини яратади.

Тахмин қилинишича, функция кейинчалик Android'нинг олдинги версиялари учун ҳам мавжуд бўлади.

ЎҚИНГ: Дастурчилар учун Android 11 тақдим этилди – янги имкониятлар билан танишамиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.